2. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 17.23 Kb.
|
ПҚ-18 25.01.2023
[ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг); 2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик] [ТСЗ: 1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; 2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бандлиги ва даромад манбаларини оширишга доир меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш чораларини янада кенгайтириш мақсадида: 1. 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари (кейинги ўринда — Дастурлар) доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Агробанк» АТБ, «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилсин. 2. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда 2023 йилда Дастурлар доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин. 3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2023 йил 25 январь, ПҚ-18-сон (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2023 й., 07/23/18/0054-сон) Download 17.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling