2. Сертификатлаштириш омиллари


Сертификатлаштиришни меъѐрий ҳужжатлар


Download 69.03 Kb.
bet6/11
Sana03.02.2023
Hajmi69.03 Kb.
#1155081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Амалий 12а

4. Сертификатлаштиришни меъѐрий ҳужжатлар


билан таъминланиши
Сертификатлаштиришда назорат қилувчи маҳсулотга талаблар ҳамда синовлар (ўлчашлар) назоратини ўтказиш стандартларда ѐки бошқа техникавий ҳужжатларда белгиланади. Сертификатлаштиришда қўлланиладиган стандартларга алоҳида талаблар қўйилади. Сертификатлаштиришда назорат остига олинувчи буюмлар тавсифи учун уларнинг миқдорий қийматлари ва ўлчаш усуллари (аниқланиши) ҳамда маркировка ва сақлаш талаблари бўлиши керак.
Агар буюмнинг энг кўп сақланиш муддати қайд этилган бўлса, бу муддат тугаши билан яна синовдан ўтказилади (шундай тартиб, масалан, электрон техникаси буюмини сертификатлаштириш тизимида қабул қилинган).
Одатда сертификатлаштиришнинг миллий тизими миллий стандартларга асосланган бўлади, айрим холларда мамлакатлар тўғридан – тўғри халқаро стандартларни ишлатиш ҳам мумкин, бунга яққол мисол тариқасида электр рўзғор асбоблари хавфсизлиги бўйича МЭК стандартларини кўрсатиш мумкин.
Шубҳасиз, халқаро тизимларда ва битимларда сертификатлаштириш халқаро стандартлар ѐки бошқа техникавий иш тартиби асосида ўтказилади. Шуни қайд этиш керакки, бундай стандартларни (иш тартибини) ишлаб чиқишда асос қилиб, бирор мамлакатнинг миллий стандарти олинади, бу эса ўз навбатида, ўша мамлакатга нисбатан маълум қулайликлар яратади.
Сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларидаги меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланишда ўзининг маълум хусусиятлари бор. Масалан, электрон техникаси буюмларни сертификатлаштириш тизимида керакли стандартлар бўлмаганда ҳам, агар улар МЭК томонидан ишлаб чиқилган умумий талабларга жавоб берса ва тайѐрловчи билан истеъмолчи ўртасида келишилган бўлса, бошқа меъѐрий ҳужжатдан фойдаланишга рухсат этилади.
Халқаро тизимлар ва келишувлар доирасида одатда стандартларни ва меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чикадиган мамлакатлар вакилларидан иборат махсус гурух мутахассислари ишламоқда.
5. Сертификатлаштирилувчи маҳсулот ишлаб чиқариш шароитларини текшириш.
Учинчи томон тарафидан сертификатлаштирилиши мўлжалланган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш шароитларини текширишни ѐки тайѐрловчи берилган ҳуқуқ доирасида сертификатлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилишини амалда, деярли ҳамма сертификатлаштириш тизимларида кўзда тутилади. Бу ўз навбатида сертификатлаштиришдаги текширилаѐтган 95

маҳсулотнинг сифатини турғунлашига, уларга бўлган талабларни доимо риоя қилинишига олиб келади.


Ҳар бир буюртмачи (ҳаридор, истеъмолчи) маҳсулот ишлаб чиқарилиши билан танишиш ҳуқуқига эга (кўпинча бундан фойдаланади ҳам). Даставвал уларни талаб қилинадиган сифатнинг таъминланиши қандай амалга оширилиши қизиқтиради. Сертификатлаштириш доирасида бундай танишиш мустақил идора томонидан бажарилади ва буни махсус текшириш деб юритилади. Бундан кўзда тутилган мақсад маҳсулотнинг сифати керакли даражада бўлган ҳолда ушбу корхонада бир меъѐрда ишлаб чиқарилишига ишонч ҳосил қилишдан иборат.
Бундай текширишнинг иккита имконий йўналиши мавжуд:
1. Корхонани текшириш ва назорат қилиш маҳсулотнинг мажбурий синовлари билан бирга қўшилиб олиб борилади ва сертификат бериш ѐки мувофиқлик белгиси қўйиш билан якунланади;
2. Агар фақат корхонани сертификатлаштириш (аттестатлаш) керак бўлса, бунда сертификатлаштирилувчи маҳсулотни аниқ МТХ мувофиқлигига синовлари учинчи томон тарафидан бажарилмайди, демак, маҳсулот учун сертификат берилмайди. Лекин, бу синовларни сертификатлаштириш доираида бўлмаган ҳолда, истеъмолчи томомонидан бажарилиши (ѐки бажарилмаслиги) мумкин.

Биринчи йўналиш ИСО томонидан тавсия этилувчи сертификатлаштиришнинг 5 – тизимига, иккинчиси эса 6 - тизимга мос келади.


Иккала йўналиш ҳам корхонанинг сертификатлаштирилган маҳсулот шароитини текширишдан, даставвал назоратнинг мавжудлиги ва ушбу маҳсулотнинг сифатини таъминловчи тизимнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
У ѐки бу тизимни қўлланилиши маҳсулот хусусиятларига, истеъмолчининг ҳоҳишига ва қатор бошқа омилларга боғлиқ.

Download 69.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling