2. Сертификатлаштириш омиллари


Download 69.03 Kb.
bet1/11
Sana03.02.2023
Hajmi69.03 Kb.
#1155081
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Амалий 12а


СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМЛАРИ
Режа:
1.Сертификатлаштириш схемалари

2.Сертификатлаштириш омиллари


3.Сертификатлаштирилувчи маҳсулот
4.Сертификатлаштиришни меъѐрий ҳужжатлар билан таъминланиши
5.Сертификатлаштирилувчи маҳсулот ишлаб чиқариш шароитларини текшириш.
6. Синов лабораториялари ва уларни аккредитлаш
7. Сертификатлаштиришда маҳсулотни текшириш
8. Сертификатлаштириш натижаларини расмийлаштириш
9.Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи идораларнинг вазифалари ва жавобгарлиги
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.П. Р. Исматуллаев, А. Н. Мақсудов, А. Х. Абдуллаев, Б. М. Ахмедов, А. А. Аъзамов. Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. “Ўзбекистон” Тошкент 2001й.
2.ЎзРСТ 5.0-92. Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаш тизими. Асосий қоидалар.
3.П. Р. Исматуллаев, З. Т. Тўхтамуродов, А. Х. Абдуллаев, Р. А. Сайдазова. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга муқаддима. Ўқув қўлланмаси. Конструктор ИЧБ. Тошкент, 1995 йил.
4. И. Ф. Шишкин. Метрология, стандартизация и управления качеством. М., Изд. Стандартов. 1990,
1.Сертификатлаштириш схемалари
Сертификатлаштириш бўйича ИСО таркибидаги қўмита томонидан тайѐрланган ҳужжатда учинчи томон тарафидан амалга ошириладиган сертификатлаштиришнинг саккизта схемаси берилган:
Биринчи схема. Бу схема билан фақат маҳсулот намуналари турларинии стандартлар талабларига мувофиқлигини махсус тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан утказилади. Бу хилдаги сертификатлаштиришда синовга такдим этилган намунани белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдикланади, холос. Бу йўл ўзининг соддалиги ва унча кўп ҳаражат талаб килмаслиги туфайли миллий ва халқаро савдо муносабатларида муайян даражада таркалган.
Иккинчи схема. Бу схемада маҳсулотнинг намуна турларини махсус тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан ўтказилиб, сўнгра унинг сифатини савдо шаҳобчаларидан вақти - вақти билан олинадиган намуналар асосида назорат қилиб борилади. Бу усул такдим этилган нумуналар сифатини ҳам баҳолаш имконини беради. Усулнинг афзаллиги унинг соддалигидадир. Унинг камчилигига эса назорат синовлар натижасига қараб, агар маҳсулот стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланилса, барибир уни савдо шаҳобчаларидан чиқариб ташлаш учун бирмунча қийинчиликлар туғилади.

Download 69.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling