2 соат Талабалар сони
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
Download 54.87 Kb.
|
1-mavzu AV va NA lar hisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий воситалар ҳисоби учун мўлжалланган счетлар тизими
- Актив счетлар
3.АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
5-сон БҲМС (п.3) асосий воситаларни баҳолашда қўйидаги қиймат турларидан фойдаланишни кўзда тутади. Бошланғич қиймат – бу асосий воситаларнинг ҳисоб қиймати бўлиб, ўз ичига сотиб олиш баҳоси, шунингдек ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж, ўргатиш, сафар, божхона харажатларини ва қўшилган қиймат солиғини олади. Асосий воситалар ушбу қиймати бўйича корхонада бутун хизмат муддати даврида ҳисобда туради. Тикланган қиймат – бу асосий воситаларнинг қайта баҳолаш, кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилингандан кейинги қиймати. Бу қиймат вақтинчалик бўлиб, қўшимча қилинган харажатлар ва қайта баҳолаш натижаси асосий воситалар қийматига киритилгач бошланғич қиймат бўлиб қолаверади. Қолдик қиймат – бу асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ва жамланган эскириш суммаси ўртасидаги фарқи. Бу қийматни баланс қиймати ҳам деб атайдилар, чунки айнан шу қийматда асосий воситалар корхонанинг балансида акс эттирилади. Сотиш қиймати – бу асосий воситаларнинг сотиш вақтида сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида келишилган шартномавий қиймат. 4. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИНИ ЮРИТИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СЧЕТЛАР ТИЗИМИ 2002 йил 1 январдан жорий этилаётган счётлар режасида асосий воситалар ҳисобини юритиш учун актив бўлган № 0100 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» ва контрактив бўлган № 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счётлари» тизимлари кўзда тутилган. Ушбу тизимлар ўз ичига қўйидаги счётларни олади (6.2-жадвалга қаранг). 6.2-жадвал Асосий воситалар ҳисоби учун мўлжалланган счетлар тизими
Асосий воситаларнинг суммовий аналитик ҳисоби корреспонденцияланадиган счётлар бўйича 13-журнал-ордерда, соний- суммовий аналитик ҳисоби эса моддий жавобгар шахслар бўйича ҳар бир инвентар объектнинг коди (тартиб номери) бўйича карточкаларда ёки китобда (ОС-7 шакл «Асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар карточкаси», ОС-9 «Асосий воситаларнинг инвентар рўйхати») юритилади. Ушбу карточка ва китоблар асосий восита келиб тушганда очилади ва уларнинг бутун фойдали хизмат муддати даври давомида сақланади. Download 54.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling