2. (ташкилот номи) маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан


Download 36.69 Kb.
bet5/5
Sana18.06.2023
Hajmi36.69 Kb.
#1558570
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЖШ мухокамаси мактаб

МАЪЛУМОТНОМА-ДАЛОЛАТНОМАСИ

Комиссия аъзолари томонидан Каттақурғон туман (ташкилот номи) маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилишини текшириб қуйидагиларни аниқладик:


жамоа шартномасининг барча бўлимлари бўйича 127 та тадбир (мажбурият) бажарилиши кўзда тутилган йил давомида жами (рақам қўйилади)таси бажарилди.
Жамоа шартномасининг меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, компенсациялар, қўшимча тўловлар бандидан бошқа барча бандлари тўла ва муддатдан илгари бажарилди.
Жамоа шартномасининг 1-бўлими бўйича 11 та мажбурият бажарилиши режалаштирилган бўлиб улардан 11 таси тўлиқ бажарилди.
6 та банддан иборат бўлган жамоа шартномасининг 2-бўлими яъни “Ташкилотнинг иқтисодий фаолияти” ҳам тўлиқ бажарилди. Шу бандларга асосан мактаб маъмурияти ишловчиларни иқтисодий ва ижтимоий аҳволи билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда касаба уюшма қўмитаси билан келишиб иш юритди. Ўз навбатида касаба уюшма қўмитаси ҳам ишловчиларни ташаббус ва ижодиётини қўллаб-қувватлашга меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларни бажарилишини доимо назорат қилиб келди. Касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид тушунтириш ишлари олиб борилди. Иш берувчи ва ишловчилар ўртасида меҳнат низоларига олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чораларни кўрди.
Жамоа шартномасини 3-бўлими 13 банддан иборат бўлиб мазкур бўлим “Меҳнат шартномаси. Бандлик кафолатлари” деб аталади. Унда кўрсатилган ишга қабул қилиш, вақтинча бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилинганда амал қилиниши лозим бўлган бандлар бажарилди.
Жамоа шартномасининг 4-бўлими “иш вақти ва дам олиш вақти” 15 банддан иборат бўлиб барча бандлар асосан бажарилди.
Шартноманинг 5-бўлими яъни меҳнатга ҳақ тўлаш. Жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларни бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлаш тартибга солинди. Жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларни бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизмида кўрсатилган 3 та банд яъни малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш даврида ходимларни ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилди. Бундан ташқари ходимлар сони қисқартирилиши Меҳнат кодексининг 103-моддасига асосан амалга оширилди.
Барча педагоглар касб малакасига қараб 1 ставкадан кам бўлмаган иш билан таъминландилар ҳамда янги ишга қабул қилинганларнинг барчаси билан меҳнат шартномаси тузилди. Меҳнат шартномасини 2022 йилда иш берувчини ташаббуси билан бекор қилиш ҳолатлари қайд этилмади.
Жамоа шартномасининг 8-бўлим асосан меҳнат низолари комиссияси Меҳнат Кодекси асосида фаолият кўрсатди.
Жамоа шартномасининг 11-12-бўлимлари яъни ходимларни, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш бўлими асосан бажарилди. Қиш мавсумида мактаб бинолари етарли даражада иситилганлиги ҳамда ёритилганлиги сабабли ишловчиларга самарали меҳнат қилиш имкониятини берди. Мактабда ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилди. Иш жараёнига алоқадор бахтсиз ходисалар рўй бермади.
Жамоа шартномасининг 10-бўлим яъни маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари бўлимида кўрсатилгани бўйича ишловчилар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда муҳим саналарда байрам тадбирлари ўтказилди. Мактабда ташкил этилган маънавият хонаси самарали фаолият кўрсатди. Мактаб Президент асарлари ва мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар билан таъминланди. Муассаса «Ишонч» газетасига обуна қилинди.
Жамоа шартномасининг 14-бўлими «Ижтимоий шерикчилик. Касаба уюшма фаолиятининг кафолатларига риоя этилиши» деб номланади. Унга асосан асосий ишидан озод этилмаган касаба уюшма фаоллари учун уюштирилган ўқувлар, кенгашлар, ижроия қўмита йиғилишларида иштирокига кетган вақти учун иш ҳақи сақлаб қолинди.
Жамоа шартномасининг 15-бўлимига асосан жамоа шартномаси бандларини бажарилишини назорат қилиш шартлари асосан бажарилди.
Ишловчиларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида гапирсак айниқса, ишловчиларни ва уларни фарзандларини соғломлаштириш, шунингдек уларни жисмонан камол топтириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳар йили мактабда ишловчи аёллар ўртасида шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда мактаб ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда. Бундан ташқари ходимларни соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳам кўрилмоқда. Моддий ёрдам ва мукофот пуллари ўз вақтида тўлаб берилган.
Шу билан бирга йил давомида куйидаги масалалар амалга ошмай колганлигини маълум қиламиз:

  1. Мактаб рахбари ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим тадбирларини бажариш учун маъмурият ҳисобидан маблағ ажратилмади.

  2. Муассасада (рақам қўйилади) нафар ходим ишлашига қарамасдан меҳнат муҳофазаси буйича штат ажратилмади.

Келгуси жамоа шартномаларида мазкур бандларнинг ижросини таъминлашга асосий эътибор каратиш олдимизда турган муҳим вазифаларга киради.

Комиссия аъзолари:

_______________________________

____________________ ___________

_______________________________

____________________ ___________

_______________________________

____________________ ___________








Download 36.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling