2 - топшириқ. Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрларини яратиш ва юритишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини ўрганиш
Топшириқнинг мақсади. Ўзбекистон Республикамизда давлат кадастрларини яратиш ва юритишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари билан танишиш ва таҳлил қилиш.
Умумий тавсиф. Маълумки, ҳар қандай иш фаолиятини амалга оширишда уларнинг тартибини белгиловчи ҳуқуқий ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, давлат кадастрларини яратиш ва юритиш бўйича тартиб ва қоидаларни белгиловчи қатор кодекслар, қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқалар мавжуд.
Топшириқни бажариш тартиби
Амалий ишни расмийлаштириш тартиби. Ушбу амалий иш қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади:
1. Титул варағи
2. Топшириқни бажариш тартиби
3. Кириш
4. Асосий қисм
5. Хулоса
6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
7. Иловалар
Топшириқни бажариш вазифаси
Ушбу топшириқни бажариш учун қуйида келтирилган вазифаларни амалга ошириш зарур бўлади:
1. Ҳар бир талаба республикамизда давлат кадастрларини яратиш ва юритиш соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишади. Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш учун дастлаб ҳар бир талаба Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлар базасига интернет орқали www.Lex.uz va www.kadastr.uz расмий сайтига киради ва универсал қидирув тизими орқали мавзуга боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни топишлари мумкин бўлади (1-2 расм).
1-расм. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси
2-расм. Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлиги (www.kadastr.uz)
2. Ўзбекистон Республикаси Кодекслари, Қонунлари, қарор ва бошқа қонун ости ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларнинг мазмуни билан танишади.
3. Машғулотни бажариш қуйидаги 1-жадвални тўлдириш билан амалга оширилади:
1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |