2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
1 - шўъба. БОТАНИКА ВА ЗООЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
10
1 - шўъба. БОТАНИКА ВА ЗООЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ ИЗЛАРИДАН НУР ЁҒГАН УСТОЗ (Устоз Иномиддин Саттибоев ёди ( 1917- 1989)) К. Зокиров Андижон давлат университети Иномжон Саттибоев 1917 йил Андижон шахрида ўртаҳол деҳқон оиласида туғилди. 1930 йили у Андижон қишлоқ хўжалиги техникумига ўқишга қабул қилинади. Техникумдаги ўқишини тугатгач Тошкентдаги Ўрта Осиё Давлат Университетининг биология- тупроқшунослик факультетида ўқишини давом эттиради. У 1942 йили университетни мувоффақиятли тугаллагач 1943 йили давлат ўқитувчилар институтига ўқитувчи бўлиб ишга қабул қилинади. У шахримиздаги тўнғич олий ўқув юрти бўлмиш Андижон давлат педагогика институтининг ташкил топиши, ривожланиши ва университет мақоми даражасини олишига ўзининг самарали , баракали меҳнати билан улкан хисса қўшган устозлардан бўлиб, шу муқаддас даргоҳда умрининг оҳиригача ҳалол меҳнат қилди. Устоз ўқитувчилик билан бир вақтнинг ўзида илмий тадқиқот ишларини ҳам олиб борди. Таниқли ботаник олим, профессор И. И. Гранитов раҳбарлигида “Фарғона водийси ғўза қатор оралиғидаги бегона ўтлар” мавзусида номзодлик диссертациясини Тошкент Давлат Университетининг Илмий Кенгашида муваффақиятли ҳимоя қилади. Устоз илмий тадқиқотлари натижаларига асосланиб “Фарғона водийси пахта далаларида тарқалган бегона ўтлар”, сўнгра “Ўсимлик ҳужайраси” каби китобларни чоп эттирган. Ишга жуда барвақт келар, дарсдан бўш пайтларида турли адабиётларни ўрганиб конспект ёзиш, илмий тадқиқотлар билан банд бўларди. Домла ғўза ораларидаги бегона ўсимликлар мавзусида илмий тадқиқотлар олиб борган. Тадқиқот натижаларига кўра кўплаб мақолалар муаллифидир. Иномиддин Саттибоевнинг маърузаларга пухта тайёрланиши, мавзуга оид кўплаб адабиётлар, турли кўргазма воситалар ҳамда доскадан моҳирона фойдаланиши, нутқининг равонлиги, мимик ҳаракатлари туфайли ўқиган маърузаларининг мазмуни талабалар ёдида узоқ вақтларгача сақланиб қоларди. У чуқур билими ва билимларини талабаларга маҳорат билан тушунтиришни санъат даражасига кўтарганлиги, ҳамда талабаларга, ҳамкасбларига меҳрибонлиги, самимийлиги билан ҳам ардоқли эди. 1950 йилнинг охирида махаллий хокимият институтга ўқув- тажриба участкаси ташкил қилиш учун 20 гектар ер ажратиб берган эди. 11 Мазкур майдонда бўлгуси тажриба участкаси тархини, унда турли ўсимликлар экиладиган майдонларни жойлаштиришнинг режалашти- риш, иссиқхона, паррандачилик ташкил қилишдек машаққатли ишларга ҳам домла бошчилик қилган. Тажриба участкасида талабаларнинг турли ўсимлик ҳамда паррандаларни парвариш қилиш, улар устида тажриба-экспериментларини олиб боришни ташкил этган. Беором йиллар домланинг саломатлигига ҳам ўз таъсирини ўтказаётганлиги, айниқса, ҳаётининг кейинги йилларида университети- мизнинг 5- қаватидаги ўз хонасига чиқишга қийналаётганлиги, баъзи қаватларда дам олиб турганлигини кўрардик. Кунларнинг бирида ўз суҳбатдошларига “Ёшим улғайиб, тобора кучдан қолаяпман. –Тилагим, талабаларга маъруза ўқиётган пайтимда ҳаётдан кўз юмсам” деган экан. Биз устознинг оҳирги каломини ўз оиласи. фарзандларига эмас, балки талабаларга айтиб ёруғ жаҳондан кетсам дейишини ўз севган касбига, жамоаси, талабаларга бўлган меҳрининг иникоси деб биламиз. Надоматлар бўлсинки, тириклик пайтларида орамизда оддийгина умргузоронлик қилиб юрган бу одамни қанчалик улуғвор эканлигини яхши билмаган эканмиз. Домла билан бирга ишлаган даврларимизда у кишини доимо ёнимизда бўлади, деб ўйлаган эканмиз. Дарахтнинг улканлиги унинг йиқилганидан сўнг билинганидек, биз ҳам Устознинг нақадар улканлигини ҳаётдан кўз юмганидан сўнг яққол сезмоқдамиз. Афсуски, домланинг сабоқларидан етарли фойдалана олмадик. У барчаларимиз учун иймоннинг, виждоннинг, инсофу адолатнинг тимсоли эди. Оғир хасталикдан сўнг у 1989 йили 72 ёшида вафот этди. Ҳаёт бўлганларида бу йили ўзининг 100 ёшини нишонлаган бўларди. Устоз ҳозирда ёнимизда бўлмасада, у тарбиялаган шогирдлари ва уларга ўтган илмий - инсоний фазилатлари, ёзган китоблари билан ҳамон орамиздадир. Аллоҳ бу устозимизнинг оҳиратини обод қилсин. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling