2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


БОШОҚДОШЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ АЙРИМ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

 
БОШОҚДОШЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ АЙРИМ 
ВАКИЛЛАРНИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИҚЛИМ ШАРОИТИДА 
ГУЛЛАШ МАРОМЛАРИ 
М.Абдутолипов, Б.Тўрабоева, С.Аманбаева, Р.Мамасолиева 
Андижон Давлат Университети 
Бошоқдошлар тўпгули ва гулининг морфологияси, ривожланиши 
анчагина чуқур ўрганилган. Буғдойнинг гуллаш жараёнини ўрганишга 
киришилганига ҳам қарийб 100 йилдан ортиқ вақт ўтди. Бу борадаги 
ишлар асосан гулнинг гуллаш мароми, ўзига хос характери ва 
давомийлигини ўрганишга қаратилди. 
Юмшоқ ва қаттиқ буғдой навларининг турли хил экологик 
шароитларида экиш орқали ўрганиш натижаси шуни кўрсатадики, 


15 
гуллаш об – ҳаво шароитига қараб сакраш йўли билан куннинг ёруғ 
вақтларида аниқ бир маромда бўлмаслиги аниқланди. Буғдой 
ўсимлигида мавсумий гуллаш мароми ҳақида А.З. Латипов, В.И. Апел, 
В.Р. Челак ва бошқа олимларнинг изланишлари асосида шундай 
хулосага келиш мумкинки, иқлим шароити ва навнинг генотипик 
тузилиши бошоқнинг гуллаш давомийлигига таъсир қилади. У 4 кундан 
8 кунгача давом этиши мумкин. Агарда баҳор фаслида ҳаво ҳарорати 
иссиқ ва қуруқ бўлса , гуллаш даври қисқаради, аксинча ҳаво ҳарорати 
паст ва намлик юқори бўлса, бу давр узаяди.[1,2,3,] 
Баҳорги буғдойда кузги буғдой популяциясига нисбатан мавсумий 
гуллаш мароми ёки давомийлиги ҳам 1 – 5 кунга фарқ қилиши 
аниқланган. 
А.Н. 
Пономеров 
шахсий 
кузатувлари 
ҳамда 
адабиёт 
маълумотларига таяниб, бошоқдошлар оиласининг суткалик гуллаш 
маромини қуйидаги гуруҳларга ажратади: 
- эрталаб гулловчи бошоқдошлар; - сутка давомида 2 марта 
гулловчи ; 
- тунги бошоқдошлар; - кун ўртасида ва кун ярмидан кейин 
гулловчи бошоқдошлар. 
Суткалик гуллаш мароми ўзаро чангланиш имкониятларини 
кенгайтиради, чунки бу жараён ҳавони чанглар билан тўла 
қопланишини таъминлайди ва анемофил чангланиш билан боғлиқдир.
Гуллаш - бу давр бошоқлаш бошлангандан 3-5 кун кейин 
бошланади. Бошокнинг ўзида гуллаш 3-5 кун давом этади, хаммаси 
бўлиб эса 8-10 кун давом этади. Бир бошоқнинг барча гуллари бир 
вактнинг ўзида гулламайди. 
Аввалига ўртадаги бошоқчалар, кейин пастки ва юкориги 
бошоқчалар гуллайди. Гуллашда гул қобиқчалари очилади, ташқарисига 
чангдонлари тушиб ва оналигига кейин бўгинчага тушади. Гуллаш 
бутун сутка бўйича давом этаверади, лекин оптимал харорат ва хаво 
намлигида кундуз куни фаол кечади. Буғдой ўзини-ўзи чанглантирувчи 
ўсимлик бўлиб ҳисобланади, лекин табиий шароитда четдан чангланиб 
қолиши мумкин. Гуллаш учун энг паст ҳарорат 6-7°, энг юқориси эса 
25-27°С. 
Кузги юмшоқ буғдойнинг маҳаллий “Бобур” ҳамда Краснодар 
ўлкасидан келтирилиб, экилаётган “Таня” навларнинг ва арпанинг
махаллий “Болгали”, интродуцент “Кондрат” навлари гуллаш 
биологияси, хусусан суткалик гуллаш маромини тажрибада Андижон 
вилоятининг суғориладиган ерларида ўргандик. 


16 
Навлар бир хил муддатда экилсада, лекин иқлим шароитининг 
таъсири ва навнинг биологик хусусияти туфайли уларнинг гуллаш 
даври кузатув даврида турлича вақтда бошланди ва давом этди. 
Суткалик гуллаш мароми ҳар бир навда белгиланган 10 та бошоқда 
кузатилди. Ассман психрометри ёрдамида ҳаво харорати ва нисбий 
намлиги ҳар бир кузатув соатларида ўлчаб борилди. Кузатувдаги 
маҳаллий Бобур навида гуллаш бошоқлашдан 5 – 6 кун ўтгач 
бошланди. Суткалик гуллаш мароми ёппасига гуллаш даври – 4 – майда 
тўлалигича ўрганилди. Белгиланган бошоқлардаги гуллар эрталаб соат 
6
00
дан кеч соат 20
00
гача санаб чиқилди ва очилган гуллар узиб 
ташланди. Бошқа навларда ҳам гуллаш бошоқлашдан сўнг, 4 – кундан 7 
кунгача бўлган оралиқда бошланди. Гуллаш маромлари барча навларда 
4 – 12 май кунлари кузатилди. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling