2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
ҚУРАМА ВА ЧОТҚОЛ ТОҒ ТИЗМАЛАРИДА ТАРҚАЛГАН
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ҚУРАМА ВА ЧОТҚОЛ ТОҒ ТИЗМАЛАРИДА ТАРҚАЛГАН
HORDEUM BREVISUBULATUM (TRIN.) LINK. АРЕАЛЛАРИНИ ЎРГАНИШГА ДОИР А.С.Юлдашев, А.А.Имирсинова, Ж.С.Маткаримов Андижон давлат университети Hordeum brevisubulatum (Trin.) Link. кўп йиллик бошоқли ўсимлик ҳисобланиб, баландлиги ареалининг турли қисмларида ҳар хил бўлган унчалик катта бўлмаган пахол поялар ҳосил қилади. Тарқалиш ареалининг паст чегараларида унинг бўйи 80 смгача, юқори чегараларида эса ундан 2 баробар паст бўлади. Барглари тор кенглиги 3- 4 см, ғадур-будур; бошоқлари қўнғирсимон бинафша рангли, 4-9 см узунликда бўлади. 12 Арпазорлар одатдагидан ҳам ранг-баранг бўлади. Унинг майин жигар-рангли бошоқларини тутиб турган нозик новдалари тўрсимон кўринишини ҳосил қилади ва унинг ораларидан турли туман ўсимлик турлари кўриниб туради. Энг кўп учрайдиган типик ассоциялар гуруҳлари қуйидагилар: 1. Арпазор (Hordeum brevisubulatum). 2. Ҳар хил ўтли геранли арпазор (Hordeum brevisubulatum - Geranium tianschanicum + ҳар хил ўтлар). 3. Қамишли арпазор (Hordeum brevisubulatum + Calamag-rostis turkestanica). 4. Рангли арпазор (Hordeum brevisubulatum+ ранг турлари). 5. Айиқтовонли арпазор (Hordeum brevisubulatum - Ranunculus Alberti). 6. Ҳар хил ўтли бўтакўзли арпазор (Hordeum brevisubulatum - Cirsium acaule+ҳар хил ўтлар). 1. Арпа ўтлоқлар флористик жиҳатдан жуда камбағал ҳисобланади. Ўтлоқда калта қилтиқли арпа маданий бошоқча ўсимликлар экилган майдонларга ўхшаш қалин пайкаллар ҳосил қилади. Бу ерда у билан бирга ўсадиган ўсимлик турлари саноқли. Фақат базан Agrostis alba, Rumex crispus ва бошқа айрим турларни учратиш мумкин. Ўсимликлар қоплами қалин, қопланиш даражаси 100 % га етади. Лекин бундай майдонлар жуда ҳам кам учрайди. 2. Ҳар хил ўтли геранли арпазор бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ учрайди ва нисбатан кенгроқ майдонларни эгаллайди. Флористик таркиби бой ва ҳилма-хил. Асосий манзарани арпа ўсимлиги ҳосил қилади. Ўсимликнинг поялари орасида кўп сонли Geranium tianschanicum тури учрайди. Баъзи ерларда унга Geranim albiflorum ва G. collinum тури қўшилиб туради. Бошқа турлардан қуйидагиларни учратиш мумкин: Agrostis alba, Medicago falcata, Lotus frondosus, Trifolium repens, T. pratense, Thermopsis lanceolata, Poa pratensis, P. palustris, Solenanlhus circinnatus, Alopecurus pratensis, Carum carvi, Cirsium acaule. Taraxacum vulgare, Orchis turkestanica, Vicia tetraspermae, Potentilla anserina. Баъзан доғ-доғ кўринишида ранг туркуми вакиллари Carex pycnostachya, С. songorica, С. canescens, С. Diluta ва бошқалар ўсади. Айрим жойларда юқорида кўсатилаган таркибдаги рўйҳатга Роtentilla dealbata, Iris sogdiana, Rumex aquaticus, Juncus Vvedenskyi, Pedicularis rhynanthoides, Agropyrum repens, Plantago major, Ranunculus polyanthemus, якка-яка ҳолда Phragmites communis қўшилиб қолади. Қопланиш даражаси 100%. Похол пояси жуда қалин, белкурак ёрдамида қийинчилик билан бўлакларга ажратиш мумкин. 13 3. Қамишли арпазор ўтлоқлари қамишли ўтлоқларнинг чегараларида унчалик катта бўлмаган майдонларда учрайди. Олдинги ўсимлик жамоаларига қараганда, бу жамоа таркибида ранг, ситник ва бошқа намсевар ўсимлик турларининг вакиллари кўплаб учраши билан фарқланади. Асосий манзарани арпа ва қамиш ташкил қилади. Уларга доғ-доғ ҳолатда ўсувчи ранг туркуми вакиллари: Carex diluta, С. melanolepis, С. Similigena ва бошқалар ҳамрохлик қилади. Магнолиясимон (икки уруғпаллали) лар синфига кирувчи ўтсимон ўсимликлар гуллаган даврда жуда чиройли манзара вужудга келади. Барча майдонларда ўсимликларнинг қопланиш даражаси 100% ни ташкил қилади. 4. Рангли арпазор ўтлоқлари ўсимликлар қоплпмида арпадан ташқари ранг туркуми вакилларининг кўплиги билан характерланади. Уларнинг орасида энг кўп тарқалганлари: Carex songorica, С. diluta, С. melanolepis, С. semiligena ва бошқа турлар ҳисобланади. Ранг туркуми вакиллари кўпроқ доғ-доғ ҳолатда жойлашган ва уларнинг орасида арпа ўсимлиги ўсади. Арпа ва ранг туркум вакилларидан ташқари бу жамоада яна кўплаб ортиқча намликда ўсишга мослашган ўсимликлар ўсади. Булар Phragmites communis, Agrostis alba, Juncus Vvedenskyi, Equisetum ramosissimum, Calamagrostis pseudophragmites, Poa pratensis, Blysmus compressus ва бошқа турлардир. Ушбу ўсимликлар жамоаси ботқоқлик жамоасигап ўтишга яқин бўлган жамоа ҳисобланади. Шунинг учун айрим жойларда тупроқ устида сув кўлмаклари кўриниб туради. Жамоанинг ўсимликлар билан қопланиш даражаси 100% дан иборат. 5. Айиқтовон арпазор ўтлоқлари ушбу формация тарқалган ареалининг энг юқори чегаралари унчалик катта бўлмаган пайкаллар ҳосил қилиб учрайди. Бу ерда арпанинг бўйлари пакана (40 см гача) бўлади. Арпадан ташқари жамоада Алберт айиқтовони кўплаб тарқалган бўлиб, айниқса ушбу ўсим-сариқ тусдан иборат бўлиши билан ажралиб туради. Бошқа турларда бу жамоада Allium Karelini, Leontopodium ochroleucum, Pcdicularis sp., Taraxacum subalpinum, Festuca tianschanica, Meland-rium apetalum, Ligularia alpigena, Carex curaica. Похол пояси бутун, қалин бўлиб, белкурак ёрдамида зўрға ажралади. Қопланиш даражаси 100%. 6. Ҳар хил ўтли бўтакўзли арпазор ўтлоқдари ҳам ушбу ўсимлик формацияси тарқалиш ареалининг юқори чегаралари учун характерлидир. Лекин бу жамоа унчалик катта майдонларни эгалламайди. Арпа ўсимлиги пахол поялари орасида тик поясиз бўтакўз ўсимлигининг пуштиранг тўпбарглари, кўп герань, сариқ айиқтовон (жуда ажойиб ва кўп гулли)нинг айрим жойларида жуда нозик оқ 14 примула ўсимликлари ўсади. Жамоанинг айрим ерларида термопсие, оддий тмин ва Приморье млечниги каби турларни ҳам учратиш мумкин. Ушбу жамоа ўсимликлар қопламининг нисбатан қуруқроқ бўлган майдонларида қилтиқсиз ялтирбош ўсимлиги учрайди. Бошқа ўтсимонлардан юмалоқ оч яшил тусли баргалри ва сариқ саватча гуллари билан альп мингтомири ўсимлиги яхшигина ажралиб туради. Жамоада яна Geranium albiflorum, Solenanthus circinnatus, Carex coarcta, Vicia Semenovii, Agropyrum repens, Pedicularis rhinanthoides, Erigeron alpinus, Carex curaica, C. Pycnostachya каби турларнинг ҳам учраши аниқланган. Жамоада ўсимликлар қоплами қалин, бақувват ва тупроқнинг ўсимликлар билан қопланиш даражаси 100% га етади. Арпазор ўтлоқларидан асосан ёзги яйловлвр сифатида ҳамда пичан тўпланадиган худуд ўрнида фойдаланилади. Чунки арпа ўсимлиги ёш вегетатив холатида чорва хайвонлари томонидан жуда яхши ейилади. Бу формациянинг айрим жамоалари тарқалган худудлардаги хосилдорлик гектарига 25 центнерга етади. Демак, Hordeum brevisubulatum (Trin.) Link. турининг Қурама ва Чотқол тоғ тизмаларида тарқалган ареаллари бўйича ценопопуляцион таҳлили ўтказилганда, ҳудудда энг кўп учрайдиган типик ассоциялар 6 та гуруҳни ташкил қилиши аниқланди. Арпа ўтлоқлари флористик жиҳатдан жуда камбағал ҳисобланади. Ўтлоқда калта қилтиқли арпа маданий бошоқча ўсимликлар экилган майдонларга ўхшаш қалин пайкаллар ҳосил қилади. Бу ерда у билан бирга ўсадиган ўсимлик турлари саноқли. Фақат базан Agrostis alba, Rumex crispus ва бошқа айрим турларни учратиш мумкин. Ўсимликлар қоплами қалин, қопланиш даражаси 100 % га етиши аниқланди. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling