2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумпсихологик таҳлил.
Умумпедагогик таҳлил.
• Бу дарсдаги ҳамма жиҳатларнинг қисқа ва ўзаро боғлиқлиги таҳлилидир. Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш ўринли бўлади: • Ўқув ѐки дарс хонасининг дарс ўтишга тайѐргарлик ҳолати (дарс жиҳозлари). • Ўқув хонасининг санитария-гигиена ҳолати. • Ўқитувчининг дарс мавзуси бўйича таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсади. • Ўқитувчининг мазкур дарсга илмий-методик ва умумий педагогик жиҳатдан қанчалик тайѐрланганлик даражаси. • Ўқитувчининг дарс этапларидан тўғри фойдаланганлиги. • Ўқитувчининг ўқувчиларга таълим-тарбия беришда педагогик жиҳатдан намуналилик даражаси. • Ўқувчилар билимига қўйиладиган баҳонинг адолатли ва изоҳли бўлиши. • Ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, интизоми, мустақил фикр юритиши ҳамда мазкур фан асосларини ўзлаштириб олганлик даражаси. • Ўқувчиларнинг ўқитувчи дарсига муносабати ва ҳурмат билан қараши. • Ўқитувчининг дарсдаги раҳбарлик роли ва иш услуби, таълимни тарбияга боғлаши. • Дарс жараѐнида ўлкашунослик, экология ва табиатни муҳофаза қилиш материалларидан фойдаланиши. • Ўқитувчининг дарсда асосий мақсадига эриша олганлиги. • Ўқитувчининг илмий, методик ва умумпедагогик жиҳатдан ѐрдамга муҳтожлиги кабилар. Умумпсихологик таҳлил. Дарсни умумпсихологик таҳлил қилиш схемаси: 1 Дарснинг аниқ мақсад ва вазифаларига боғлиқ равишда тузилишига психологик баҳо бериш. • дарснинг мавзу, мақсад ва вазифалари; • дарснинг психологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги. 2. Дарснинг мазмунига психологик жиҳатдан баҳо бериш. • мазкур материал ўқувчилар билим фаолиятининг ѐки хусусиятларига, уларнинг ҳаѐтий тажрибаси ва билимлари даражасига мос келиши; 178 • ўқитувчининг мураккаб ўқув материалини мазкур ѐшдаги ўқувчиларнинг идрок этиши учун қулай, тушунарли ва қизиқарли уюштириш (баѐн қилишнинг оддийлиги, равонлиги, қиѐсларнинг мавжудлиги, ҳаѐт билан боғлаш); • в) ўрганилаѐтган материалнинг тарбиявий таъсири. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling