2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
1-маршрут. Денгиз йўли орқали Лондон шаҳри (Буюк Британия)дан
Владивосток (Россия) шаҳригача Евросиѐ материгининг жанубий қирғоқлари бўйлаб «саѐҳат». 2-маршрут.Тошкент – Кобул - Деҳли (автомобил йўли) - Калкутта (темир йўл) - Жахарита (денгиз йўли) бўйлаб «саѐҳат». 196 3-маршрут. Тошкент кенглиги бўйлаб Евросиѐнинг ғарбий чеккасидан шарқий чеккасигача ҳаво йўли орқали «саѐҳат». Саѐҳат якунига етгач, фаол қатнашган гуруҳ ва ўқувчилар рағбатлантирилади. Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси курсининг мазмуни ва ўзлаштириладиган маълумотларнинг хусусиятига кўра табиий география курсларидан фарқ қилади. Курснинг вазифаси – ўқувчиларга республикамиз аҳолиси, миллий иқтисодиѐти, унинг ривожланиши ва жойланиши ҳақида тушунча ва билимлар тизимини беришдан иборат. Эгаллаган аниқ маълумотлар асосида ўқувчиларда Ўзбекистоннинг иқтисодий географик ўрни, ишлаб чиқариш соҳаларининг ҳудудий жойланиши, иқтисодий районлаштириш ва иқтисодий районлар, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ва шаҳарлар ҳақида умумий иқтисодий географик тушунчалар шаклланади. Ушбу курсни ўрганиш орқали ўқувчилар иқтисодий хариталар билан танишадилар. Уларда иқтисодий хариталардаги шартли белгиларни тушуниб этиш, объектларнинг харитада жойланишини аниқлаш, табиий ва иқтисодий хариталарни қиѐслаш, турли мазмундаги хариталар асосида муайян ҳудудга иқтисодий географик таъриф бериш имкониятини вужудга келтиради. Курсда назарда тутилган муайян кўникма ва малакаларни шакллантириш учун иқтисодий хариталар билан бутун курс давомида мустақил ва амалий ишлар олиб борилиши лозим. Хариталар асосида иқтисодий географик тавсиф бериш дастлаб оддий тарзда олиб борилади. Районлар ва вилоятларга тавсиф бериш учун ўқувчилар мажмуи иқтисодий хариталардан саноат марказларининг жойланиши ва саноат тармоқлари таркиби, қишлоқ хўжалик районлари, транспорт йўллари кабиларни аниқлай олишлари талаб этилади. Курснинг биринчи бўлими - Ўзбекистон иқтисодиѐтининг умумгеографик таърифида иқтисодий хариталар, дарсликдаги харита-чизмалар, рақамли маълумотлар (жадваллар, диаграмма ва графиклар) билан иш олиб борилади. Улардан ўқувчиларнинг мустақил ишларида фойдаланиш билимларнинг пухта ўзлаштирилишига имкон яратади. Курснинг иккинчи бўлими - Ўзбекистоннинг иқтисодий географик районларини ўрганишда қиѐсий усулдан фойдаланиш муҳим. Иқтисодий районларни бир-бири билан қиѐслаб ўрганиш илгари ўрганилган билимларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш имкониятини беради, шунингдек, янги мавзу пухта ўзлаштирилади. Дастлабки иқтисодий районларни ўрганишда, ўқитувчи, иқтисодий географик тавсиф бериш режаси билан ўқувчиларни таништиради, яъни иқтисодий географик районларни ўрганишда қуйидаги режадан фойдаланилади: 1. Иқтисодий географик ўрни. 2. Табиий шароити ва табиий бойликлари. 197 3. Аҳолиси ва меҳнат ресурслари. 4. Хўжалик тармоқлари. 5. Асосий саноат марказлари ва шаҳарлари. Иқтисодий районлар, уларнинг айрим қисмлари, вилоят ва шаҳарларни ўрганишда ўқувчилар юқоридаги режа асосида мустақил тавсиф бериб борадилар. Мустақил ишлар аста-секин мураккаблаштирилиб, ўқувчилардан табиий ва иқтисодий хариталарни солиштиришни, табиий ва иқисодий географик шароитларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ихтисосини асослашни талаб этилиши мумкин. Биз қуйида Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси курсининг айрим мавзулари бўйича мустақил иш топшириқларини кўриб чиқамиз. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling