Ферромагнетиклар.
Ферромагнетиклар моддалар, энг кучли магнит майдонларни ҳосил қилади. Магнитлантирувчи майдонларни ўчирганда ҳам ферромагнетикнинг майдони йўқ бўлмайди ва шунинг учун, улардан доимий магнитлар ясалади.
Ферромагнетиклар ҳосил қиладиган магнит майдон нафақат электронларни ядро атрофида айланиши натжасида, балки ўзларини хусусий айланиши натижасида ҳам юзага келади. Ферромагнетикларда ўлчамлари
0,5 мкм атрофида бўлган, домен деб аталувчи соҳалар мавжуд бўлади.
Темир каби, μ≫1бўлган моддалар ферромагнетиклар дейилади.
Агар ферромагнетик магнитланмаган бўлса, доменларни йўналиши хаотик бўлади ва доменлар вужудга келтирадиган йиғинди магнит майдон нолга тенг бўлади.
Ташқи магнит майдон ёқилганда, доменлар, шу майдоннинг магнит индукция чизиқлари бўйлаб йўналади ва ферромагнетиклардаги магнит майдоннинг магнит индукцияси, ташқи майдон индукциясидан бир неча минг ва хаттоки миллион баробар катта бўлади.
Агар доимий магнитни олиб Кюри температурасигача қиздирсак, у магнитлик хусусиятини йўқотади.
Жисмни ферромагнитлик хусусияти йўқоладиган температура Кюри температураси ёки Кюри нуқтаси дейилади. Темир, никель ва кобальт ферромагнетикларга мисол бўла олади.
Темир (Fe)
|
7700С
|
Никель (Ni)
|
3650С
|
Кобальт (Co)
|
10000С
|
Доимий магнитни ушбу температурадан катта температурагача қиздирсак, у темир жисмларини ўзига тортмайди.
Ферромагнетикларнинг магнит сингдирувчанлиги доимий бўлмай, ташқи майдоннинг магнит индукциясига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |