Давлат корхоналари трансформацияси тезлаштирилади
Камбағалликни қисқартириш учун комплекс муаммоларни ҳал этиш керак. Келгуси йилда темир дафтарга киритилган оилаларга белгиланган миқдорда молиявий ва бошқа ёрдам кўрстилади. Ва ушбу рўйхатга киритилган аҳолини камбағалликдан чиқариш учун комплекс чорлара кўрилади.
Бундай чоралар орасида қўшимча ўқитиш, бизнес бошлаш учун субсиядия бериш, деҳқончилик билан шуғулланадиган кишиларга ер берилади.
Келгуси йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол меъёри эълон қилинади.
Вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баравар оширилади.
Камбағалликни қисқартириш учун комплекс муаммоларни ҳал этиш керак
2021 йилда аҳоли орасида омавий спорт турларини тарғиб қилиш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Омавий спорт турлари тарғиб қилинади
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг энг марказида янги миллий академик драма театри қуришни таклиф қилди. Таклиф қарсаклар билан кутиб олинди. Ушбу лойиҳа билан узоқ вақтдан бери шуғулланаяпмиз. У ерга кирган одам буюк боболаримиз ва миллий урф одатларимиз руҳини ҳис этади.
Ундан ташқари президент япон архитектори лойиҳаси асосида янги саноат музейи қуришни таклиф қилди.
Янги замонавий кутубхона барпо этиш бўйича амалйи ишлар бошланди.
Республикадаги мавжуд 7000 маданият объектларимизни келажак авлодларимизга етказишимиз шарт.
Тошкент шаҳрида энг марказида янги миллий академик драма театри қурилади
Мирзиёев тиббиёт соҳаси ҳақида: коронавирусга қарши курашдаги ишларни давом эттириш энг муҳим йўналишлардан бири бўлади. Эмлаш тадбирлари амалга оширилади.
Санитария-эпидемиология сифати оширилади. Соҳага 200 млн. доллар маблағ йўналтирилади.
Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўлами кенгайтирилади, телемедицина йўлга қўйилади.
Келгуси 15 ёшгача бўлган болаларни 7 турдаги витамин ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш йўлга қўйилади. Дастурга 17 млн ахоли камраб олинади ва 100 млрд сум маблағ ажратилади.
Қишлоқ шифокори дастури доирасида шифокорларга 30 млн. сўмдан ёрдам пули берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |