Қатор тоифа фуқароларга Ўзбекистон фуқаросини бериш таклиф қилинди
Ўзбекистонда 15 йил муқим яшаганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади
Инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигига қаратилган ислоҳотлар келгуси йилда ҳам давом эттирилади.
Келгуси йилда "Бир суд бир инстанция" тамойили жорий этилади. Яъни бир судда кўриб чиқилган иш ушбу судга қайтарилмайди. Бир бирин такрорлайдиган судлар бекор қилинади.
Олий суд назорат тариқасида ишларини кўриш амалиёти бекор қилинади. Вилоятлардаги 3та суд биттага бирлаштирилади. Ишларни судгача ҳал қилиш амалиёти жорий этилади.
Судларда онлайн иштирок этиш мумкин бўлади.
25та манзил колониялар қисқартирилади.
Жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш амалиёти жорий этилади. Бундай қарорни янги ташкил этилаётган янги ташкил этилаётган - Инсонпарварлик комиссияси томонидан ҳал этилади.
Судлар фаолияти такомиллаштирилади
ОАВ ходимлари том маънода 4 хокимиятга айланиб бормоқда. Аччиқ танқидий материаллар кўпларга ёқмайди, кўпчиликни тинчини бузади, лекин бу қийинчиликларга қарамай биз сўз эркинлигига ўрганиб боряпмиз.
Ҳар бир давлат органи ОАВ билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур ва шарт.
АОКА соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариши учун агентлик фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш лозим.
Биз сўз эркинлигига ўрганиб боряпмиз
Жамиятимизда аёллар мавқеини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш керак. Ушбу муаммоларни рўйхатга олиш учун "аёллар дафтари" ташкил қилинмоқда.
Лекин бу биринчи қадамларимиз холос. Биз республикада яшаётган 17 млн аёлларимиз орзуларини рўёбга чиқаришимиз керак.
Республика Хотин-қизлар жамоат кенгашини ташкил қилишни таклиф қиламан. Кенгашга Танзила Нарбаева номзодини раҳбар сифатида таклиф этаман.
Хотин-қизларни бизнес юритишга ўргатиш, уларга кредит олишда ёрдам бериш йўлга қўйилади.
Жамиятимизда аёллар ўрни ва нуфузи оширилади
Адлия вазирлиги жойлардаги маҳаллий ҳокимликларга барча жълон қилинган янги қонун ва қарорлар моҳиятини тушунтириб боради. Уларга тегишли ваколатлар берилади.
Президент қарорлари ҳаётда ва назоратда деган кўрсатув ташкил қилиб уни доимий олиб бориши керак.
Адлия вазирлиги ҳар кварталада бир маротаба ҳисобот бериб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |