2017 йилда бошланган иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор механизмлари
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Kontseptsiya
Кредит канали пул-кредит сиёсатининг асосий таъсир каналларидан бири бўлиб,
ушбу канал орқали фоиз ставкаси иқтисодиётнинг реал секторидаги жараёнларга ўз таъсирини кўрсатади. Мазкур каналнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан кредит ресурсларига бўлган талаб ва таклифнинг Марказий банк фоиз ставкаларининг ўзгаришига нисбатан таъсирчанлигига боғлиқ ҳисобланади. Бугунги кунда иқтисодиётдаги пул массаси ошишининг асосий қисми кредит канали ҳиссасига тўғри келганлиги боис, унинг ўзгариши ички бозордаги нархлар даражасига ўзининг салмоқли таъсир кўрсатади. Хусусан, 2017 йил биринчи ярим йиллигида тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш ҳажмларининг сезиларли даражада оширилиши пул массаси ўсиш суръатининг тезлашиши ва иқтисодиётдаги инфляцион босимнинг кучайишига олиб келди. Иқтисодиётни кредитлаш даражасини барқарорлаштириш мақсадида 2017 йилнинг иккинчи ярмидан Марказий банк томонидан қайта молиялаш ставкаси 14 фоизгача оширилиб, пул-кредит сиёсати қатъийлаштирилди. Бу эса, ўз навбатида, кредит ресурслари фоиз ставкаларининг ошишига олиб келди. Шунингдек, умумий депозит ва кредитлар таркибида хорижий валютадаги депозит ва кредитлар улушининг юқорилиги ҳамда хуфёна иқтисодиётнинг мавжудлиги каби омиллар иқтисодиётни кредитлаш ҳажмига таъсир кўрсатишга асосланган пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини сезиларли даражада пасайтирмоқда. Ўз навбатида, тижорат банклари томонидан кредитларни бозор шартлари асосида берилмаслиги, яъни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари доирасида имтиёзли ва мақсадли кредитлар берилиши кредит канали самарадорлигининг пасайишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатларда Марказий банк тижорат банкларига нисбатан пруденциал назорат талабларини кучайтириш ва пул-кредит сиёсатининг инструментларидан оқилона фойдаланиш асосида миллий валютадаги кредит ва депозитларнинг жозибадорлигини ошириш сиёсатини фаол равишда олиб боришни кўзда тутмоқда. Марказий банкнинг фоиз сиёсатини амалга оширишда кредит ресурсларини молиялаштириш манбалари хусусиятлари инобатга олиниб, бозор механизмларига асосланмаган кредитлар таъсирини камайтириш бўйича чоралар кучайтирилади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling