2020 йил 11-сентабр


Download 0.56 Mb.
bet10/15
Sana21.09.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1683474
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1.550 11.09.2020

Олдинги таҳрирга қаранг.
а) директорнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари:
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ёшларга оид сиёсатини мувофиқлаштириш;
маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш;
беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
(19-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) директор ўринбосарининг асосий вазифалари:
ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш;
ёшлар ўртасида инновация ва рақамли технологияларни ривожлантириш;
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
(19-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) директор ўринбосарининг асосий вазифалари:
таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш;
ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш;
ёшлар ўртасида волонтёрликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
ёшлар ташкилотлари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш»;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
(19-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
191. Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган фаолиятларидан келиб чиқиб, қуйидагилар директор ўринбосарларининг мақсадли вазифалари ҳисобланади:
1) директорнинг биринчи ўринбосари (ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштириш, маҳалладаги ёшлар билан ишлаш ва беш муҳим ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш бўйича):
маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш;
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотларини ташкил этиш;
Беш муҳим ташаббус доирасидаги ишларни тизимли равишда мувофиқлаштириш орқали ёшлар қамровини кенгайтириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.
2) Директор ўринбосари (ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича):
«Ёшлар дафтари»ни тизимли равишда юритиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларни компенсация қилиш;
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш;
профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтган вақтида ҳар ойлик субсидия ажратиш;
ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш;
ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш;
ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи тарғибот материалларини чоп этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.
3) Директор ўринбосари (таълим муассасаларидаги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича):
халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;
ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш;
таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни волонтёрлик фаолиятига жалб этиш;
ёшлар ташкилотларида волонтёрлик клублари ва гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш;
«Имкон таълим» гранти орқали ногиронлиги бўлган ёшларни ахборот технологиялари соҳасининг «Веб дастурлаш», «График дизайн», «Социал медиа маркетинг» ва шу каби йўналишларда грант асосида бепул ўқитиш;
«Меҳрибонлик» уйлари Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини тўлаб бериш тизимини жорий қилиш;
ёшлар муаммоларини тадқиқ қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, социологик тадқиқотлар ўтказиш;
ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш;
Ўзбекистонда ёшлар муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари, ҳудудлар ва ташкилотларда ушбу йўналишдаги ишлар натижадорлиги ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасига доир таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling