2020 йил 23 октябрда берилган топшириқ ижроси “Иқтисодиётни монетар тартибга солиш” йўналиши тингловчиси


Download 67.25 Kb.
Sana29.11.2020
Hajmi67.25 Kb.
#155565
Bog'liq
Тотем


2020 йил 23 октябрда берилган топшириқ ижроси
Иқтисодиётни монетар тартибга солиш”

йўналиши тингловчиси
Бўронов Фазлиддин Рахмиддинович
Топшириқ: Ташкилот “тотем”ини тасвирлаш
Тотемизм (Шимолий Aмерика индейсларининг “Ожибве” қабиласи тилидаги «ототем» — «унинг уруғи» сўзидан олинган) — ибтидоий диний эътиқодларнинг илк шаклларидан бири. У кишиларнинг маълум гуруҳи билан ҳайвон ва ўсимликларнинг муайян турлари, табиат ҳодисалари, жонсиз нарсалар ўртасида ғайритабиий алоқа, қон-қариндошлик бор деган эътиқодга асосланади. Ҳайвонлар, ўсимликлар, жонсиз предметлар тотем ҳисобланган. Тотемлар (кўпинча ҳайвонлар) ов қилинмаган, ўлдирилмаган, гўшти ейилмаган, улар гўё кишиларнинг қудратли химоячиси ҳисобланган. Қабила, уруғ ҳар бир аъзосининг ҳаёти ва фаровонлиги тотемга боғлиқ деб қаралган. Улар ўз тотемини кариндоши, акаси, отаси, дўсти деб ҳисоблаган. Ҳар бир қабила, уруғ ўз тотемининг номи билан аталган. Тотемистик эътиқод ва маросимлар муайян кўринишда кўп халқларда, айниқса, Aвстралиядаги қабилаларда сақланиб қолган.
Бизга берилган топшириқда эса “тотем” тушунчасига биз меҳнат қилаётган ташкилотнинг рамзий ифодаси сифатида қарасак ўринли бўлади деб ўйлайман.
Мен меҳнат қилаётган ташкилот, яъни Марказий банк Бухоро вилоят Бош бошқармаси катта коллективга эга. Ташкилотимизнинг асосий вазифаси Бухоро вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган тижорат банкларини назорат қилиш ва самарали фаолият юритишини таъминлашдан иборат.
Мен Марказий банк Бухоро вилоят Бош бошқармасининг Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасида фаолият юритаман. Бошқармамизнинг фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда ўз “тотем”имизни тасвирлаб бермоқчиман.
Жамоамизнинг ҳар бир ходими қуйидаги умумий ғояларга таянишади:


  • Раҳбарият томонидан топшириқ берилганда жамоавий ишлаш, яъни лавозим мажбуриятидан келиб чиққан ҳолда бирлашиш. Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун қоидасига амал қилиш;

  • Бирор масала юзасидан қарор чиқаришда ҳар бир ходимнинг фикрини инобатга олган ҳолда умумий хулосага келиш, яъни жамоанинг ҳар бир аъзосини фикрини инобатга олиш ва ҳурмат қилиш;




  • Жамоанинг бирор аъзосининг касбий ёки шахсий ҳаётида қийинчилик ёки муаммо пайдо бўлганда унга ўз муаммоси сифатида қараш ва жамоавий ёрдам бериш;



  • Ходимларнинг лавозим мажбуриятларидан ташқари қўшимча топшириқлар берилганда, ушбу топшириққа жамоавий ёндошиш ва лавозимидан қатъий назар барча баробар меҳнат қилиши;



  • Ишдан ташқари ва дам олиш кунларида жамоавий дам олиш тадбирлари ташкил этиш ва барча аъзоларни бунга жалб этиш.



  • Жамоамизнинг энг асосий “тотем”и бу – ўзаро ҳурмат, ўзаро тенглик ва адолат принципларига амал қилиш деб ҳисоблайман. Чунки шундай муҳитда ривожланиш ва яхши натижалар бўлади.

Жамоамизнинг рамзий “тотем”ини қуйидагича

тасвирлаш мумкин.


Download 67.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling