қисқа ва узоқ муддатли «офтейк шартнома»си тузиш орқали кафолатли сотиб олиш механизмини жорий этиш;
маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларга енгилликлар яратиш;
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маҳсулотлар сифатини халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
|
Амалий чора-тадбирлар дастури
|
2022 йил май
|
-
|
Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков
|
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
С. Кариев,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
А. Воитов
|
2. Зангиота туманидаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудини қўшимча 80 гектарга кенгайтириш орқали Биотехнологик кластер ташкил этиш.
Бунда, қиймати 805 млн АҚШ долларлик 18 та лойиҳа доирасида генетик-муҳандислик препаратлари, онкологик стерил дори воситалари, иммун таначалари, юрак-қон томир касалликларига қарши дори воситалари, эндокринологик препаратлар, гормонал препаратлар, вакциналар, парентерал озиқлантириш учун препаратлар, қон плазмаси асосида дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2022 йил март
|
805 млн АҚШ доллари
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
А. Воитов,
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
С. Кариев
|
3. Илғор технологиялар маркази ҳудудида халқаро GMP стандартлари асосида 8 йўналишдаги муҳим биотехнологик маҳсулотларини (вакциналар, дори воситалари, гормонлар, антитаналар, оқсиллар, пептидлар) тажриба-саноат ишлаб чиқариш бўйича кичик фармацевтика корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш.
Бунда:
|
Do'stlaringiz bilan baham: |