34-мақсад: Ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини
ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш.
|
|
|
Туман аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 98 фоизга етказиш, туман марказларида оқова сув тизимларини қуриш.
|
Тумандаги марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган хонадонларни маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича рўйхатга олиб лойиҳа дастурларини ишлаб чиқиш.
|
Лойиҳа-таклифлари ва дастурлари(ҳар бир маҳалла бўйича)
|
2022 йил март
|
–
|
Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Ҳамроев
|
“Бухоро сув таъминот” МЧЖ
Олот туман филиали (Ф.Курбонов) Халқ депутатлари туман Кенгаши
|
|
|
Ҳудудда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги 5 йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 баробарга ошириш.
|
Сервис соҳасини ривожлантиришнинг 5 йиллик мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, 2022 йилда хизматлар ҳажмини ошириш, 1926та янги иш ўринларини яратиш ва сервис объектларини ташкил этиш дастурини амалга ошириш.
|
Туман чора-тадбирлар лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил давомида
|
Тасдиқланган чора-тадбирларга мувофиқ
|
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари
А.Янгиев
|
Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими,
туман ҳокимлиги,
тегишли корхона ва ташкилотлари
|
|
|
Туман марказида аҳолининг кундалик эҳтиёжи юқори бўлган маиший ва коммунал хизматларни ривожлантириш бўйича пуллик сантехника, электрик, уй жиҳозларини таъмирлаш, кейтринг каби хизматларни кўрсатиш пунктларини ривожлантириш.
Шу жумладан, 2022 йилда ҳар бир ҳудудда камида биттадан замонавий хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳудудий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш:
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари орқали хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш лойиҳаларини қўллаб қувватлаш;
ўзини ўзи банд қилиш тизимидан рўйхатдан ўтган фуқароларни хизмат кўрсатиш пунктларига жалб этиш орқали улар учун қўшимча даромад манбаларини яратиш;
касб-ҳунар марказларида ушбу йўналишларни тамомлаб (электрик, сантехник, таъмирлаш) хизмат кўрсатиш пунктларида фаолият олиб бормоқчи бўлган фуқароларга асбоб-ускуна сотиб олиши учун субсидия ажратиш.
|
Туман чора-тадбирлар лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил февраль
|
–
|
Туман ҳокиминингбиринчи ўринбосари
А.Янгиев
|
Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими
|
|
|
Туманда савдо ва йўл бўйи хизматларини ривожлантириш
орқали замонавий бозор ва савдо комплекслари, шунингдек, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича йирик ҳамда кичик хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
|
Туман ҳудудида ҳар йили савдо хизматлари ҳамда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришни назарда тутувчи бозор ва савдо комплекслари, йирик ва кичик йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:
бозор ва йирик улгуржи-савдо марказлари, магистрал ва халқаро йўллар ёқасида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш бўйича ер майдонларини аниқлаш ҳамда ҳудуднинг мастер планларига киритиш;
танланган ер майдонларини лойиҳа концепцияларини шакллантирган ҳолда онлайн аукцион савдоларига чиқариш;
қишлоқ жойларда кўчма савдо нуқталарини кўпайтириш.
|
Туманчора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил давомида
|
–
|
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари
А.Янгиев
|
Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими,
туман қурилиш бўлими (З.Қаххоров),
Давлат кадастрлар палатаси Олот туман бўлими
(Ў.Маматов)
|
|
|
Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш.
|
Тадбиркорликка қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш. Бунда:
халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда, кузатилмайдиган (яширин) иқтисодиётни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.
норасмий бандлик даражасини қисқартиш учун соҳалар бўйича манзилли ишлаш, норасмий фаолият юритаётган субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали расмий секторга жалб қилиб, яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш.
|
Туман чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил апрель
|
-
|
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари
А.Янгиев
|
Туман давлат солиқ инспекцияси ,
туман ҳокимлиги молия бўлими (Ф.Давронов),
туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими
|
|
|