5-мақсад. Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш.
|
|
|
Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши ва ташаббус кўрсатиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
|
1. Ташкилотлар ва идоралар штат бирликлари сонини Молия вазирлиги томонидан белгиланган чеклов доирасида уларнинг раҳбарлари томонидан мустақил белгилаш, ходимларга иш ҳажми ва самарадорлигига қараб маош тўлаш тартибини жорий қилиш;
2. Ташкилотлар ва идоралар раҳбарлари томонидан мустақил ҳал этиладиган ташкилий-ҳуқуқий масалалар доирасини белгилаш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасига таклифларни тақдим этиш.
|
2022 йил октябрь
|
–
|
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Янгиев
|
Туман адлия бўлими (И.Чўллиев),
туман ҳокимлиги молия бўлими (Ф.Давронов),
тегишли корхона ва ташкилотлар
|
|
9-мақсад. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш,
электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш.
|
|
|
“Рақамли идора” лойиҳаси доирасида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишнинг 90 фоиздан ортиғинирақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.
|
1. “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишни электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
|
Туман амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил октябрь
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Ҳамроев
|
Давлат хизматлари агентлиги туман бўлими (Л.Неъматов),
Туман ҳокимлиги
|
|
2. Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг қуйи бўлинмаларининг бухгалтерия, кадрлар билан ишлаш ва девонхона каби йўналишлардаги иш фаолиятини рақамлаштириш ишларини олиб бориш.
|
Туман чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил апрель
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
|
|
|