2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”


Download 53.5 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi53.5 Kb.
#1335431
Bog'liq
1. Маълумотнома (15.02)



2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

(15.02.2023 й. ҳолатига)
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан махсус яратилган 2023.strategy.uz веб-сайтига жамоатчилик муҳокамасига қўйилган даврдан 2022 йилнинг 15 февраль кунига қадар жами 4 138 та таклиф, хусусан, Фармон лойиҳаси бўйича – 1 835 та, Давлат дастури лойиҳаси бўйича –
2 125 та, Марказнинг ижтимоий тармоқлари орқали – 178 та таклифлар келиб тушган (1-жадвал).
Шунингдек, Фармон ва Давлат дастури лойиҳаси бўйича билдирилган таклиф ва изоҳлар устувор йўналишлар бўйича қуйидагича ҳолатлар қайд этилмоқда:
I. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш йўналишида – 1 271 та;
II. Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш йўналишида – 217 та;
III. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш йўналишида – 417 та;
IV. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида – 1 689 та;
V. Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш йўналишида – 37 та;
VI. Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш йўналишида – 489 та;
VII. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналишида – 18 та таклифлар келиб тушган.
Кенг жамоатчилик томонидан:

  • Фармон лойиҳаси бўйича 8-банд (556 та), 2-банд (420 та), 1-банд (274 та), 5-банд (159 та) ва 16-бандларга (104 та);

  • Давлат дастури лойиҳаси бўйича эса 1-банд (479 та), 168-банд (427 та), 270-банд (317 та), 167-банд (100 та) ва 169-бандларга
    (75 та) энг кўп фикр, мулоҳаза ва таклифлар билдирилган.

Келиб тушган таклиф ва изоҳлар “Тараққиёт стратегияси” маркази ходимлари томонидан таҳлил қилиниб, концептуал деб топилган таклифлар жами сони 398 тани ташкил этмоқда.
Жамоатчилик муҳокамасида билдирилган барча таклиф ва изоҳлар (4 138 та) 2- ва 3-жадвалларда илова қилинмоқда.
Download 53.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling