|
Жиноятларни тергов қилиш жараёнида “Хабеас корпус” институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш.
|
1. Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш процессуал ҳаракатларини амалга ошириш учун санкция бериш ваколати прокурорлардан судларга ўтказиш.
2. Жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим
этиш тартиби жорий этиш.
|
Қонун лойиҳаси
|
2023 йил июль
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
Д. Кадиров
|
Олий суд Б.Исламов,
Бош прокуратура Н.Йўлдошев,
Давлат хавфсизлик хизмати
А.Азизов,
Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов
|
|
Фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларини чеклашда қонунийликни таъминлаш устидан назоратни кучайтириш.
|
Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда белгилаш:
ваколатли органлар томонидан Ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш
ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш, жумладан тегишли маълумотларни ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг қариндошлари ёки адвокатларига тақдим этиш тартиби;
Ягона электрон реестрни қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларда ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш бўйича буюртмачи ҳамда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли органни белгилаш;
Ягона электрон реестрни ишлаб чиқиш ва шакллантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тартиби;
Масъул вазирлик ва идораларнинг ходимларини янги тартибнинг мазмун-моҳияти ва ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар билан ишлаш масалалари бўйича ўқитиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2023 йил май
|
Масъул вазирлик ва идораларнинг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
|