А.Ташкулов
|
Ёқилғи қуйиш шаҳобчалари орқали реализация қилинган газ ҳажмини масофадан онлайн ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш.
|
Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида реализация қилинган газ миқдорини аниқ ҳисобини юритиш учун газ қуйиш ускуналарига махсус дастурлаштирилган маҳсулотни жорий этиш ва уни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил июнь
|
Ҳисоб-китобларга кўра
|
Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев,
Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов
|
|
2023 йилда назорат қилувчи ва рухсат берувчи идоралар фаолиятини танқидий кўриб чиқиш.
|
1. “Тадбиркорлик субъектларини солиқ текширувларидан ўтказиш муддатларининг қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини киритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
|
Қонун лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлар лойиҳалари
|
2023 йил
март
|
Ҳисоб-китобларга кўра
|
Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров
|
Адлия вазирлиги А.Ташкулов,
Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев
|
|
Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилигини тубдан ислоҳ қилиш.
|
Солиқ маъмурчилиги бўйича:
Маълумотларни қайта ишлаш маркази ҳузурида барча солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини юритишни марказлаштирган Бюджет билан муносабатларни бошқариш дирекциясини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг амалдаги штат бирликлари доирасида ташкил этиш;
солиқларни ўз вақтида тўлаётган интизомли солиқ тўловчилар бўйича “Ишончли солиқ тўловчиси рейтинги”ни юритиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил
давомида
|
Ҳисоб-китобларга кўра
|
Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги А.Бурханов
|
30-мақсад: Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар
даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш
|
|
2023 йилда сув таъминоти яхши бўлган 100 минг гектаргача қўшимча экин майдонларини деҳқончилик кўникмаларига эга бўлган, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига ажратиш ҳисобидан қарийб 350 мингта янги деҳқон хўжаликларини ташкил этиш.
|
|