2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид давлат дастури


-мақсад: Сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш


Download 1.47 Mb.
bet66/176
Sana06.04.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1335556
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   176
Bog'liq
1.1. ДД 2023 - Дастур (назорат)

31-мақсад: Сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш
ва сувни иқтисод қилиш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш



Ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳисобига сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

1. 2023 йилда 324,9 км канал,
78,5 км лоток, 18,км қувур ва
380,3 км коллектор-дренаж тармоқлари қуриш ва реконструкция қилиш.
2. Ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига жами 181,6 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини ва 94,3 минг гектарнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.
3. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Давлат бюджети параметрлари доирасида
Тижорат банки кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ш. Ғаниев

Сув хўжалиги вазирлиги Ш.Хамраев,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги А.Воитов,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев,
Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов



Сув солиғи бўйича тушумларнинг бир қисми туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ, зовур ва каналларни бетонлашга йўналтириш.

1. Ҳар бир вилоят бўйича алоҳида ишчи гуруҳ тузиш ҳамда туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқлари ҳамда улардаги сув олиш жойлари ва мавжуд сув хўжалиги иншоотларини хатловдан ўтказиб далолатномалар расмийлаштириш.
2. Туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқларини бетон қопламали қилиш, лотокли тармоқлар қуриш, улардаги сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш, тиклаш, янгиларини қуриш, бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув хизматини ривожлантириш, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда молиявий ҳисоб-китоблар қилиш.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling