Наманган вилояти транспорт бошқармаси тариф ва нарх сиёсати бўйича бош мутахассисининг 2023 йил 13 -17 ноябр кунлари давомида олиб борилган ишлари тўғрисида қисқача маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-59-сонли қарори, 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сонли қарори ҳамда бошқа меъёрий хужжатлар билан танишдим.
2024 йил йўналишларда Брутто шартномаси асосида фаолиятни йўлга қўйиш натижасида кўриладиган зарарлар бўйича хисоб-китоблар молия бошқармасига олиб чиқилди ҳамда кўриб чиқиш бўйича масъул ходимларга тақдим этилди.
Наманган вилоят тарнспорт бошқармаси тасарруфида ташкил этилаётган “Наманган йўловчиларни ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасасининг штатлар жадвали ҳамда харажатлар сметаси ишлаб чиқилди ҳамда ушбу хужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига тақдим этилди. Ушуб штатлар жадвали хамда харажатлар сметасини асослантирувчи хужжатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли молия бошқармаси томонидан асослантирувчи хужжатларни тақдим этилиши сўралди.
Ҳозирда норентабел автобус йўналишларида сентябр ойида кўрилган зарарлар бўйича ташувчи корхоналар томонидан берилган хисоб-китоблар кўриб чиқилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |