203b- davolash ishi Usmonaliyeva Sevara катаболизмнинг умумий йўллари


Download 1.01 Mb.
bet2/2
Sana16.10.2020
Hajmi1.01 Mb.
#134163
1   2
Bog'liq
biokimyo6

Ўргатувчи вазифалар


1-вазифа. Янги туғилган чақалоқларда бўйин соҳаси ва белнинг юқри қисмида кўп миқдорда митоxондрияларга эга ўзига xос ёғ тўқимаси (қўнғир ёғ) бўлади. Коэффициент Р/О ‹ 1

1. Митоxондрияларда электронлар кўчиш занжирининг комплексини айтинг.

2. Трансмембран электрокимёвий потенсиал нима?

3. Оксидловчи фосфориллаш деб қайси жараёнга айтилади?

4. Р/О коэффициенти нима, унинг максимал қиймати?

5. Қўнғир ёғ тўқимаси митоxондрияларида қандай ажратгич бор?

1.Mitoxondriyaning elektron ko’chishi zanjiri (kiskacha ETZ) - bu mitoxondriyaning membranasida joylashgan oqsillar sistemasi. ETZning asosiy funksiyasi - bu NADHdan proton olib uning kislorodga berish, bunda mitoxondriyaning membranalar aro boshligida protonalar soni oshib, u yerda elektrokimyoviy potentsial paydo bo'ladi. Elektrokimyoviy potentsial esa ATFning hosil qilishida ishtirok etadi.

Eukaryotik mitokondriyada elektron transport zanjiri NADH oksidlanishidan va kompleks I (NADH degidrogenazasi) da ubixinon Q ning qaytarilishi bilan boshlanadi. Keyingi kompleks II (Suksinat degidrogenazasi) suktsinatni fumaratgacha oksidlantiradi va ubixinonni qaytaradi. Ubixinon Q oksidlanib, sitoxrom c ni kompleks III (Sitoxrom bc kompleksi) da qayta tiklaydi. Zanjirning oxirida murakkab kompleks IV (Sitoxrom c oksidazasi) elektronlarni sitoxrom c dan kislorodga uzatib suv hosil qilishda ishtirok etadi. Reaksiya natijasida, har bir chiqarilgan 6 ta proton va 6 ta elektronga 1 O2 molekulasi va 10 NADH molekulasining ishlatilishi sababli 2 ta suv molekulasi chiqariladi.



Hosil bo'lgan elektron-kimyoviy potentsial ATF-sintaza fermenti yordamida ATF energiyasiga o'tkaziladi.

____________________________________________________________________________________________________________________________________________Elektron transport zanjiri mitoxondriyadagi yemiriluvchi fosforilash jarayonida ishtirok etadi. Krebs siklida hosil bo'lgan suksinat va NADH mitoxondriyaning membranalar aro boshligida elektro-kimyoviy potentsialini yaratishda ishtirok etadi.

2._Transmembran elektrokimyoviy potensial membralar orasida elektronlarning o’zaro almashinishi natijasida kelib chiqadi. Membrana potensiali - biologik membraning ikki tarafidagi ionlar konsentratsiyasining farqi hisobiga hosil bo`ladi.

Xujayra devorlarining tashqi va ichki taraflari orasida -75 mV ga teng potensiallar ayirmasi hosil bo`ladi. Shu qiymatning o`zgarishi ionlarning xujayradan o`tish tartibini o`zgarishiga olib keladi.

Elektrokimyoviy potensial - metall va suv, yoki shu metall tuzi eritmasining chegarasida hosil bo`ladi



_________________________________________________________________________________________________________________________

____3._ Оксидланишли фосфорилланиш асосий энергия генератори хисобланади. Оксидланишли фосфорилланиш митохондрияларнинг ички мембранасида жойлашган нафас занжирида кечади. Бир жуфт протон ва электронларни нафас занжири оркали утиши натижасида куп микдорда энергия ажрабил чикади. Олдинги марузада НАДга боглик булган субстрантари оксидланиши натижасида 1,27 V.энергия ажралиб чикканлиги курсатилган. Аммо АТФ синтези факатгина 3 жойда синтезланар эди. Колган энергия эса иссиклик сифатида таркалади. Шуни айтиш керак-ки, 1 молекула АТФни синтезлаш учун 7,3 ккал энергия талаб килинади, глюкозани тулик аэроб шароитда оксидланишида эса 686ккал энергия ажралиб чикади ва 38 молекула АТФ синтезланади. 38 молекула АТФ синтезига эса 277,4 ккал энергия талаб килинади. Бу 686 ккал энергияни атиги 40,4% ташкил этади. Колган 60% энергия эса иссиклик шаклида чикади ва организмни температурасини мувозанатда ушлашига сафарбар этилади. Хосил булган АТФ куидаги жараёнларда иштирок этади: химик, механик, пластик, актив транспорт, трансдегидрогеназа реакцияларида ва бошкалар.

___4.__ АТФ синтези билан сарфланган кислород уртасида микдорий богликлик бор ва Р/О деб белгиланади, яъни форсфорилланиш коэффициенти дейилади. Бу хар бир атом О2 сарфланиши натижасижа канча микдорда анорганик фосфор атоми АТФ холатга утишини курсатади. Бу курсатгич тулик нафас олиш занжирида 3га тенг, кискартирилганда - 2га, кискада эса - 0га тенг.

Митохондрияларда жойлашган нафас олиш занжири тулик, кискартирилган ва киска булиши мумкин.

Тулик нафас олиш занжири куидагилардан тузилган:

SH2---НАД---ФП---КоQ---b---c1(c)----a(a3)----1/2O2----H2O. Р/О=3.

НАДга боглик булган субстратларга альфа-кетоглутарат, изоцитрат, малат, пируват, глутамат ва бошкалар киради ва узининг протон ва электронларини НАДга беради. Тулик нафас занжирида 3 молекула АТФ синтезланади.

Кискартирилган нафас занжирида субстратлар узларининг протон ва электронларини ФПга беради. Буларнинг асосий субстратлари булиб сукцитан, глицерин, ег кислоталари ва бошкалар хисобланади. Бу субстрантларнинг нафас занжирида оксидланиши натижасида 2 молекула АТФ хосил булади.

SH2---ФП---КоQ---b---c1(c)----a(a3)----1/2O2----H2O. Р/О=2.



Киска нафас олиш занжирида ФПдан протон ва электронлар молекуляр кислородга берилади ва водород пероксиди хосил булади. Аммо бу модда хужайралар учун токсикдир, шунинг учун у пероксидаза ёки каталаза ферментлари таъсирида тезда парчаланиб сувни хосил килади. Бунда барча АТФ синтезланадиган участкалар тушиб колади.

SH2---ФП---O2----H2O2---------------Н2О+1/2О2. Р/О=0.



5. Чақалоқларда махсус қўнғир ёғ бўлади. Унинг таркибида жуда кўп митохондриялар бўлиб, уларнинг мембраналарида АТФғсинтетазага нисбатан нафас олиш ферментлар сони юқоридир._ Митохондриал оқсилларининг тахминан 10% нафас олишни фосфорилланишдан ажратувчи махсус оқсил — термогенин таўкил қилади. Ички митохондриал мембранасининг ташқи томонида ёғ кислотасининг аниони протон билан бирикади ва мембранани кесиб ўтади. Ички томонида у диссоциацияланади ва натижада протон градиенти хосил бўлиши камаяди. Хосил бўлган анион АТФ/АДФ транспортери орқали яна ташқарига чиқади. Инсон совуқ қотганда норадреналин ишлаб чиқилиши кучаяди ва у ёғ тўқимасида липолизни кучайтиради. Хосил бўлган ёғ кислоталар нафақат энергия манбаси, балки оксидланишни фосфориллашдан ажратувчи регулятор вапзифасини бажаради.
Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling