204 -gurux talabasi Mahdiyeva Shahzodaning “Falsafa” fanidan oraliq nazorat ishi Toshkent-2022 y


Download 46.94 Kb.
bet7/11
Sana24.12.2022
Hajmi46.94 Kb.
#1056705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
test

ГЎЗАЛЛИК — эстетика тушунчаси. Табиат ва жамиятдаги нарса ва ҳодисаларнинг, инсон фаолиятининг кишида меҳр-муҳаббат, қувонч, завқ, эркинлик туйғулари ҳосил қилишга қодир бўлган хусусиятларини ифодалайди. Хунукликнинг акси.
Ислом таълимотида Гўзалликнинг ўзи ҳам, тимсоли ҳам Аллоҳ жамолидандир. Инсон гўзаллиги унинг яхшилик қилишида, сабр-тоқатида; булар инсон гўзаллигини белгиловчи мезон сифатида қаралади. Гўзаллик инсоннинг Аллоҳ кароматини тушуниб етиши ва унга эргашиши, маънавийахлоқий покланиш сари интилишидир.
Ўрта Осиё мутафаккирлари Гўзалликни ислом ақидалари руҳида идрок этсаларда, Гўзалликнинг мураккаб маънавий жараён эканлигини таъкидлашга ҳаракат қилганлар. Форобий таълимотига кўра, Гўзаллик — инсоннинг жисмоний, маънавий ва ахлоқий чиройининг ифодасидир. Алишер Навоий барча Гўзаллик ҳаёт ва инсонда, айни вақтда, барча хунуклик ва нопоклик ҳам инсонда деб билди, шунинг учун у инсон тарбиясига катта аҳамият берди.
ХУНУКЛИК — эстетика тушунчаси. Инсон гўзаллиги, шаъни, қадрқиммати ва идеал тасаввурларга хилоф келадиган хусусият, нарса ва ҳодисани ифодалайди. Гўзамикнинт акси. X. кишида турли хил салбий ҳистуйғу, нохуш кайфият, таассуф ва нафрат қўзғатади, ёқимсиз таассурот қоддиради. X. — ўзида нуқсонни ифодалайди. У — инсоннинг интеллектуал ва ирода кучига бўйсуниши мумкин бўлган, шахс, жамият учун тўғридантўғри хавф туғдирмайдиган, келажакда инсоний имкониятлар доирасида шаклан ёки мазмунан ижобий ўзгариш касб эта оладиган муваққат хусусият. Шу нуқтаи назардан гўзаллик билан узвий боглик. Кдд. хитой донишмандлари Хунукликнинг ҳам ўзига хос аҳамияти борлигини таъкидлаб, одамлар X. орқали гўзаллик нималигини англаб етадилар, деган фикрни билдирадилар (Лао Цзи). Юнон мутафаккирлари гўзалликнинг Хунукликка ўтиб туриши мумкинлигини айтадилар, бу фикрни ёш, гўзал йигитнинг кейинчалик касал қарияга айланиши билан изоҳлайдилар (Аристотель). Шу маънода Хунукликни қадрнинг қадрсизланиши тарзида талқин қилиш мумкин. X. санъат асарига кўчганида, санъаткор маҳорати ва санъат қонуниятлари воситасида ўзининг объектдаги жиркантирувчи жиҳатларини йўқотади, гўзалликка айланади, айни пайтда, мазкур объектга бўлган инсондаги салбий муносабат онгида сақланиб қолаверади. Бу ҳолат бадиий асарни идрок этувчи кишининг ахлоқийэстетик тарбиясига таъсир кўрсатади.

Download 46.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling