205 Mamadiyev Ravshanbek, [


Сулаймон I даврида Туркия урушлари


Download 39.46 Kb.
bet3/6
Sana09.01.2022
Hajmi39.46 Kb.
#255425
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
O'rta asrlarda Turkiya

Сулаймон I даврида Туркия урушлари.

Султон Сулаймон I Қонуний даврида (1520-1566) Усмонийлар империяси ғоят катта қудратга эришди. Дастлаб Родос ва Белград олинди. 1526 йили Мохач ёнида чех ва венгирларнинг бирлашган армияси мажақланди. Валахия ва Молдавия вассал князликларга айлантирилди. Улар Портага хирож тўлар мустақил сиёсатдан маҳрум эдилар. (XVI асрдаёқ Европадаги расмий дипломатик хужжатларда Туркия хукумати Порта деб аталарди. Бу ном лотинча “porta”-дарвоза, туркча :kanu”-қопини бостир дегани. Туркия Минстрлар Совети мажлиси биноси «кану» дейиларди. Совет биноси Султон қабул маросими ўтказадиган тахтли зал эшиги яқинида жойлашган эди).

1529 йили Сулаймон Венани қамал қилиб, ололмади Эронга қарши бошланган урушда Боғдод билан бирга Месопотамия эгалланди. Шимолий Африка бўйлаб силжиб бориб Триполи (Ливия) ва Жазоир ишғол қилинди. Сулаймон замонида бутун Арабистон турклар қўлига ўтди. XVI асрда 3 қитъада жойлашган Усмонийлар империяси илгариги Византия империяси ва Араб халифалиги эгалланган ерларни бирлаштирди. Ўрта денгизнинг бир қисми, Қизил денгиз, Форс култиги улар қўлида бўлиб,Ю Султон Хиндларнинг португалларга қарши курашида ёрдам берарди. Сулаймон даврида Туркия Европа сиёсатида катта роль ўйнади. Француз короли Франциск I Габсбурогларга қарши Сулаймон билан расмий равишда иттифоқ тузди. 1529 йилги Венага юриши катта урушларнинг халқаси эди.

Франциск I Карл V томонидан аср олинган. Францискнинг онаси Сулаймонга хат ёзган. Сулаймон чет эллик савдогарларга имтиёзли савдо ёрлиқлари (капитулятциялар) бера бошлаган биринчи султон эди. 1535 йили у Француз савдогарларига Туркиянинг ҳамма портларида озгина (5%) бож тўлаш шарти билан савдо қилиш ҳуқуқини берди.




Download 39.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling