21 октябрь — Ўзбeк тилига давлат тили мақоми бeрилган кун
Сана муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар она тилимиз – ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш, давлат тилида иш юритишни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритиб, она тилимиз – ғуруримиз, фахримиз, ифтихоримиз эканлиги алоҳида таъкиладилар. Шунингдек, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи, мавқеи ҳамда обрў-эътиборини юксалтиришда, уни тўлақонли жорий этишни таъминлашда кўрсатаётган хизматлари учун бир гуруҳ тилшунос ва адабиётшунос олимлар, фахрийлар, шоирлар ҳамда ёзувчилар Хоразм вилояти ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам дастуридан жой олган куй-қўшиқ ва саҳна кўринишлари барчага юқори кайфият бағишлади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Do'stlaringiz bilan baham: |