22-мактаб фахри


Download 15.14 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi15.14 Kb.
#1588024
Bog'liq
22 мактаб фахри


22-мактаб фахри.
Мактаб ҳаммамиз учун қадрдон маскан.Бизга илм ўргатувчи,тарбия берувчи муқаддас даргоҳ. Ўқувчилар учун кичик бир ватан. Aна шундай мактаблардан бири шаҳримиз марказида жойлашган С.Шарипов номли 22- гимназия мактаби ҳам 55 йилдан буён ёш авлодга таълим-тарбия бериб келмоқда. Ўқувчиларнинг замонавий билим олиши,юксак маънавиятли бўлиб халқ учун ҳизматга ярайдиган, ақлли ва ҳаётда ўз ўрнини топа оладиган буюк инсонларни етиштириб чиқармоқда. Мактабда ўқувчилар юксак билим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳалқ маориф аълочилари ва етакчи мутаҳассислар жалб қилинган. Карантин пайтида ҳам жонкуяр устозлар ўқувчиларга юксак билим бердилар. Мактаб бу йил ҳам Билим сифати бўйича анча юксак эканлигини яна бир бор исботлади. Бу йил мактабни 11-синф битирувчиси, мактабда “ўз-ўзини бошқариш ишлари” бошчиси Базарова Муслима ўқитувчиларининг унга берган юксак таълими ёрдами билан, 1-синфдан 11-синфга қадар аъло баҳоларга ўқиганлиги сабабли, 11-синфни "Алтын тамга" ортиқчалик аттестати билан мактабни тамомлади. Муслима ёшлигидан ҳаракатчан ва ҳаммага ўрнак бўладиган қиз бўлган. 2010-йили биринчи синфга В.И.Ленин мактабига қадам қўйган. 4-синфда шаҳарда 4-синфлар ўртасида бўлиб ўтган олимпиадада фахрли 2-ўринни эгаллаган. 8-синфда шаҳарда бўлиб ўтадиган "БАЖСКО" олимпиадасида ҳам математика фанидан фахрли 2-ўринни эгаллаган. 9-синфни аъло баҳоларга битиргач, 10-синфда айрим сабабларга кўра С.Шарипов номли 22-мактаб гимназиясига ўтишига тўғри келган. Мактабга янги борган бўлишига қарамай у ерда ҳам ўзини кўрсатиб, 10-синфда 9-10-11 синфлар олимпиадасида Ўзбек тили ва адабиёти фанидан фахрли 2-ўринни эгаллаган. Ўзининг тиришқоқлиги билан ўқитувчиларининг кўнглидан чуқур жой эгаллаган. Муслима мактабда ўқиб юрган пайтда IT-академиясини ҳам ўқиб у ерни ҳам аъло баҳоларга тамомлади. Aъло баҳоларга тамомлабгина қолмай, мактаби учун school22.edu.kg сайтини яратди. Ҳозирда у сайтдан фойдаланиб келинмоқда. Ўқувчиларни маълумотлар олиши учун жуда фойдали сайт бўлди.Мактаб ва мактаб ўқувчиларининг бундай ютуқларга эришишида мактаб директори Исакова Гулчеҳра Сабирджановнанинг ҳиссаси жуда катта. Гулчеҳра Сабирджановна ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек кўриб уларнинг юксак таълим олишлари учун жуда катта ҳизмат кўрсатиб келмоқда.
Download 15.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling