22. Осиё молия инқирози. 1997-1998-йиллар


Download 0.57 Mb.
bet3/3
Sana27.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1133088
1   2   3
Bog'liq
Osiyo moliya inqirozi

Ечимлари

Молиявий беқарорлик туфайли ХВФдан ёрдам беришлари сўралган. ХВФ 40 миллиард долларлик молиявий ёрдамни амалга оширди ва иқтисодий мувозанатни бартараф этиш учун иқтисодий ислоҳотларни амалга ошира бошлади. Осиё молиявий инқирози охир-оқибат ХВЖ томонидан ҳал қилинди, бу эса муаммоли Осиё иқтисодиётини барқарорлаштириш учун зарур бўлган кредитларни тақдим этди.


1997- йил охирида ташкилот Таиланд, Индонезия ва Жанубий Кореяга иқтисодиётни барқарорлаштиришга ёрдам бериш учун 110 миллиард доллардан ортиқ қисқа муддатли кредитлар ажратди. Бу ХВФнинг энг катта бериладиган кредитидан икки баравар кўп эди. Маблағ евазига ХВФ давлатлардан қатъий шартларга, жумладан, юқори солиқларга риоя қилишни, давлат харажатларини камайтиришни, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни, ҳаддан ташқари қизиб кетган иқтисодиётни сўндиришга мўлжалланган юқори фоиз ставкаларига риоя қилишни талаб қилди.
Бошқа баъзи чекловлар давлатлардан йўқолган иш ўринларидан хавотирланмасдан нотўғри молиявий институтларни ёпишни талаб қилди. 1999- йилга келиб кризисга таъсир кўрсатган кўплаб давлатлар тикланиш аломатларини кўрсатиб, ялпи ички маҳсулот ўсишини давом эттирди. Мамлакатларнинг кўпчилиги ўзларининг акция бозорлари ва валюта қийматлари 1997- йилдан олдинги даражадан сезиларли даражада камайганини кўришди, аммо қўйилган ечимлар Осиёнинг кучли инвестиция манзили сифатида қайта пайдо бўлишига замин туғдирди. Осиё тикланиш ҳисоботининг 2000- йилги маълумотларига кўра, Осиё тикланиши кутилганидан тезроқ иқтисодиётини тиклаб олган. Экспорт ва давлат харажатлари ҳақиқий иқтисодиётда тикланишга сабаб бўлди, хорижий истеъмол ва инвестициялар ҳам секин аста юқорига кўтарилган.
Пандемия туфайли юзага келаётган банк инқирозлари, банкларда риск менеджментига катта эътибор бериш талаб этилади. Чунки чуқур инқирозга юз тутмаслик учун банкларда риск менежменти актив ишлаши, ҳоҳ у банк ҳодими бўлсин ҳоҳ банк томонидан ёлланган эксперт бўлсин, у банк тизимида инқироз жадаллашиб кетмаслигини олдини олиб керакли интенсив чораларни кўриши керак.
Жаҳон банки экспертлари жорий йилда Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ўртача 4,7 фоизга қисқаришини прогноз қилишмоқда, уларнинг қарийб барчасида рецессия кутилмоқда. Ушбу прогноз мазкур минтақалар давлатларида жорий қилинган карантин чораларини 2020 йилнинг иккинчи ярми бошларида босқичма-босқич бекор қилинишини кўзда тутади. Келгуси 2021 йилда пандемиянинг иқтисодиётга таъсири тобора камайиб, савдо-сотиқ ва инвестицияларни секин-аста тикланиши натижасида Европа ва Марказий Осиё минтақаларида иқтисодий ўсиш ўртача 3,6 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.
Туризм COVID-19 пандемияси сабаб жорий этилган кенг кўламли чеклов чораларидан энг кўп зарар кўрган соҳадир. Бу чекловларнинг босқичма-босқич бекор қилинишига қарамай жорий йил ёз мавсумининг кўп қисми туризм соҳаси учун қўлдан бой берилган кўринади. Чунки, бир томондан, потенциал саёҳатчилар коронавирусни юқтиришдан ўзларини эҳтиётласалар, иккинчи томондан, пандемия даврида иш ўринлари қисқаргани сабаб саёҳат қилиш учун уларнинг маблағлари ҳам етарли эмас. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, 2020 йилда жаҳон миқёсида туристлар сони 60 фоиздан 80 фоизгача қисқаради. Таққослаш учун, 2009 йилги молиявий инқироз даврида бу кўрсаткич атиги 4 фоизни ташкил қилган эди. ЯИМнинг салмоқли қисми туризм соҳасига тўғри келадиган Грузия ва Туркия каби мамлакатлар иқтисодиётида пандемиянинг салбий таъсири кўпроқ сезилади. Туризм соҳасининг одатда секин тикланишини ҳисобга олганда, пандемиянинг оқибатлари бу соҳада 2021 йилда ҳам сезиларли даража бўлиши кутилмоқда.
Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳам Россия талабларининг ўрнини боса олмагани учун ҳам Хитой иқтисодиётининг заифлашуви Россия учун оғриқли масала. Сўнгги пайтларда улкан Евросиё бир-бири билан шундай жипслашдики, уларни айириш мушкул масала бўлиб қолди.
Шундай бўлсада, Марказий Осиё мамлакатлари олдида бугун яна янги синов кўндаланг. Ҳукуматлар инқирозга қарши янги дастурларни ишлаб чиқиши, нефть нархи, рубль қулаган бир вазиятда иқтисодиётга рағбат берадиган янги иқтисодий сиёсатни синовдан ўтказиши, ўз валюталари ва доллар мутаносиблигининг олдини олишга урғу бериши керак.
Бу инқироз Марказий Осиёда айрим нарсаларни ўзгартириб юбориши шубҳасиз. Шунинг учун ҳам Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро бамаслаҳат ўз иқтисодиётини диверсификациялашга уриниши ижобий ҳолат бўлади. Афсуски, минтақа мамлакатлари асосий масала қолиб, ўз иқтисодий салоҳиятини туризм, ташқи савдо ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга урғу бермоқда. Олдинги инқирозлардан сабоқ олган ҳолда, Россиядан фарқли равишда, ички истеъмолчиларга диққат қаратиш Марказий Осиё мамлакатлари ислоҳотчилари эътиборидан четда қолмоқда.
1995 йили ЯИМ аҳоли жон бошига 9020 АҚШ долларини ташкил этиб, икки йилдан сўнг ички савдо айланмаси 158 миллиард долларга етади. Инфляция эса йилига бор-йўғи 2,1 фоизга етиб-етмасди. Ҳаммаси раҳбарлар кўзлагандек равон, бир текис кетар, мамлакат яқин орада «қолоқ дунё»дан етакчи ўлкага айланиши кундек равшан эди. Бироқ мусаффо ва мовий осмонни қора булутлар қоплайди-ю, ҳаммаси тўсатдан ўзгаради.
Бир ярим йил беаёв давом этган урушда Малайзия ғолиб бўлади. 1998 йили инқироз чўққисига чиққанда ЯИМ 7,2 фоизга қисқарган бўлса, 1999 йили 5,8 фоизга кўтарилади. Йўқотишлар арзимаган суммага тенг келади.
Ўтган асрнинг ўша йиллари улкан молиявий инқироз дунёнинг кўплаб минтақаларига жиддий таъсир кўрсатади. Таиланд, Аргентина, Россия ортиқча қаршиликсиз бунга таслим бўлиб қўяқолади, Индонезия, Филиппин, Жанубий Корея, Бразилия вазиятга охиригача дош беришга, сўнгги кучи қолгунича қаршилик кўрсатишга уринади. Ёлғиз Малайзиягина инқирозга қарши уруш очиб, ғалаба қозонади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling