23 сентябрь — буюк фақИХ, имом бурҳониддин марғиноний куни шарқ мусулмон оламида «Ислом дарахти Арабистонда кўкариб гуллаган бўлса меваси Мовароуннаҳрда етилган»


«ВАЪЗ ВА ХУТБАЛАРДА ОЛТИН ШОДАЛАР» КИТОБИДАН


Download 297.92 Kb.
bet2/4
Sana23.12.2022
Hajmi297.92 Kb.
#1045459
1   2   3   4
Bog'liq
23-SENTABR MARG\'INONIY

«ВАЪЗ ВА ХУТБАЛАРДА ОЛТИН ШОДАЛАР» КИТОБИДАН
Биринчи мақола
Кишининг илми ва дини юқорига кўтарганда, фақирлиги ва етимлиги уни паст қилмайди. Нодонлик ва фосиқлик уни паст қилганда, молу насаби уни(нг мартабасини) кўтармайди.
Илм отадир, у фосид (ярамас иллатлар)ликларни энг ислоҳ қилувчидир.
Тақво онадир, у оғушига (бағрига) олишда энг яқиндир.
Сен ўзингни у икковига (ота-онага) сиғиниб қолишдан асра, Оллоҳ сени мўл неъмат билан сийласин. У сени яхши ҳаёт билан умрингни баракали қилсин
Иккинчи мақола
Эй Одам фарзанди, сенинг аслинг сопол идиш каби тупроқдан (яратилган)дир. Сенинг ичингда сенга жоиз бўлмаган нарсалар, яъни, ота-бобо, давлат билан фахрланиш ва такаббурлик мавжуддир. Қандай яхши бўларди (такаббурликдан) юзингни ўзгартирмасанг, бобонг (обрўси) билан фахрланмасанг. Эй дўстим минадиган нарсанг (тобутинг)дан, борадиган жойингдан огоҳ бўл!
Мутаассиблигинг ва худбинликларингни жиловла.
Учинчи мақола
Умр тўфон каби ўтиб боради. Сен эса лаҳзали ҳукминда ўзингнинг заиф қарашинг билан залолатни тўфонли бардавомлиги умидидасан. У (умринг) ёруғ кундир, уни ғанимат бил, (умринг) қаро тундир уни ғафлатда ўтказма. (умринг) амният ва осойишталик топиши учун, миниладиган ҳайвонлар жигарларини ҳимоя қилувчи кишиларга (яъни, илм талабида изланиш олиб бораётган олимлар) эргаш.
23 SENTYABR — BUYUK FAQIX, IMOM BURHONIDDIN MARG’INONIY KUNI
Sharq musulmon olamida «Islom daraxti Arabistonda ko’karib gullagan bo’lsa mevasi Movarounnahrda yetilgan». degan hikmatli e’tirof bor. Ayni shu e’tirofning paydo bo’lishiga sababchilardan biri islom huquqshunosligining ulkan namoyandasi Burhonniddin Marg’inoniydir…
* * *
O’zining beqiyos salohiyati bilan buyuk ilmiy maktab yaratib, go’zal Farg’ona diyorini jahonga tarannum etgan islom huquqshunosligining yana bir ulkan namoyandasi Burhonniddin Marg’inoniyning tabbarruk nomini butun musulmon dunyosi yuz yillar davomida e’zozlab keladi. Bu mo»tabar allomaning Sharq olamida “Burhoniddin va milla”, ya’ni “Din va millatning hujjati” degan yuksak unvonga sazovor bo’lgani ham buni yaqqol isbotlaydi.
Marg’inoniyning o’lmas merosi, xususan, ellik yetti kitobdan iborat “Hidoya” -“To’g’ri yo’l” deb atalgan asarining, mana, sakkiz asrdirki, musulmon mamlakatlarida eng nufuzli va mukammal huquqiy manba sifatida e’tirof etib kelinayotgani, albatta, bejiz emas.”

Islom Karimov

Download 297.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling