25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири


  А.Сен-Симон, Ш.Фурье ва Р.Оуэн иқтисодий қарашлари


Download 482.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana19.04.2023
Hajmi482.69 Kb.
#1363702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
25-мавзу

2. 
А.Сен-Симон, Ш.Фурье ва Р.Оуэн иқтисодий қарашлари 
Францияда буржуа инқилобидан кейин капитализм яна тез 
ривожланди. Жамият олдида доимий равишда кўндаланг бўлиб қолган 
янги саволларга француз мутафаккири Сен-Симон биринчи бўлиб 
жавоб беришга уринди.
Анри Клод де Ребруа Сен-Симон (1760-1825 йй.) Франция 
ҳаёлий социализмининг намояндаси бўлиб, 1789-1794 йиллардаги 
француз инқилоби билан замондош эди.
У аристократлар оиласидан келиб чиққан бўлиб, қуйидаги 
машҳур асарларнинг муаллифидир: «Саноат системаси ҳақида», 
«Инсон ҳақидаги фан очерклари», «Саноат ёки сиёсий, маънавий ва 
фалсафий мулоҳазалар», «Янги христианлик» ва бошқалар. 
Сен-Симон махсус иқтисодий тадқиқотларни амалга оширмади, 
балки асосий эътиборни ижтимоий муаммоларга қаратди. У бутун 
яхши жамият тўғрисидаги умидини ақл-идрокка, маърифатга боғлади; 
у инсоннинг ақл-идрокини тарихий жараённинг тўла ҳокими ва раҳбари 
сифатида билди, жамиятни яхши тарзда қайта қуриш йўлларини 
ташвиқот қилишни эса ўз таълимоти амалга оширилишининг бош 
воситаси деб ҳисоблади.
Француз маърифатпарварларидан фарқ қилиб, Сен-Симон 
ишлаб чиқаришдаги инсон фаолияти, мулкчилик формалари каби 
иқтисодий факторларга катта баҳо берди. У «Илк давр», «Қулчилик», 
«Ўрта асрлар», «Ҳозирги давр» ва «Олтин аср»ларни алоҳида 
ажратиб, ижтимоий-иқтисодий формацияларни кўрсатиб ўтди.
«Ҳозирги давр» (яъни ХIХ асрнинг иккинчи ярми) ўтиш даври деб 
белгиланиб, «...бу даврда, деб ёзади Сен-Симон, олимлар, 
тадбиркорлар ва ишчилардан иборат саноатчилар шаклланади, улар 
қирол ҳукумати билан биргаликда одил жамиятни барпо этишлари 
керак, бу эса ўз навбатида «Олтин аср»га кириб келишни 
таъминлайди.» 
Сен-Симон ўзининг тарихий концепциясидан келиб чиқиб, 
ҳозирги даврни ўрганиб бориш учун ўтган даврга назар ташлаш 
кераклигини айтиб, «ҳар бир алоҳида олинган давр мулоҳазасида 
жуда юзаки, ҳатто нотўғри қисқача хулосаларларни беради, сўниб 


бораётган ўтмиш қолдиқлари туғилиб келаётган келажак билан 
қориштириб юборилади», деб кўрсатади.
Тарихийлигига қарамай Сен-Симоннинг жамиятнинг ривожланиш 
концепцияси иделистик эди, чунки унинг асосини фан тараққиёти, онг 
ва ғоялар равнақи ташкил этарди. 
Лекин унинг идеалистик тарихий концепциясида айрим 
материалистик фикрлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, Сен-Симон 
шаҳарлар, саноат ва савдонинг ривожланиши буржуазиянинг 
шаклланишига сабаб бўлганлигини, иқтисодий ҳолат эса, мулкчиликка 
тобеъ бўлган, ўзига хос ижтимоий-тарихий формаларни вужудга 
келтиришини айтиб ўтади. «Ҳокимият ва бошқарувни белгиловчи 
қонун ҳам, - деб ёзади у, - меҳнат фаровонлигини тўлиқ таъминлай 
оладиган мулкчилик ва ундан фойдаланишни белгиловчи қонундек 
катта аҳамиятга эга эмас». 
Сен-Симоннинг бўлажак адолатли жамияти индустриал система 
деб номланиб, у индустриал жамият йирик саноат ишлаб чиқариши 
базаси асосида ривожланади, саноат - алоҳида режа асосида, 
бошқарув эса ягона индустриал марказ орқали амалга оширилади деб 
ҳисоблаган эди.
Саноат ишлаб чиқаришининг тараққиёти ва маҳсулотларни 
тақсимлаш олимлар томонидан олиб борилади. Катта тажрибага эга 
бўлган саноат капиталистлари бошқарувни ташкил қилиш билан 
машғул бўладилар, ишчилар эса ишлаб чиқариш режаларини 
бажариш учун астойдил меҳнат қилишлари зарурдир.
Сен-Симон янги ижтимоий ташкилотни вужудга келтиришда, 
айниқса саноатда анархияга йўл қўйилмаслигига ва режа асосидаги 
марказий бошқарувга катта эътибор беришни таклиф этади. Сен-
Симон қарашларига кўра, эркин рақобатга асосланган ижтимоий тузим 
бу тугаб бораётган феодализмдан янги идеал жамиятга ўтиш 
давридагина эмас, балки инқилобий ҳаракатлардан ҳоли ва тез 
суръатларда ижтимоий тенгликка асосланган «индустриал жамият»га 
ўтиш даври ҳамдир. Адолатли «индустриал жамият» қурилиши 
ҳақидаги ўзининг мулоҳазаларида у илму-фан ва илғор назарияларга 
юқори баҳо бериб, бўлғуси янгиликларни тарихий муқаррар деб 
ҳисоблайди. Шу билан бир қаторда Сен-Симон ўзининг «индустриал 
жамият» ида бошқа ҳаёлий социалистлар каби қарама-қарши 
синфларни йўқолиб кетиши ва хокимият томонидан сиёсий 
функцияларга нисбатан иқтисодий функцияларга катта эътибор 
беришини тахмин қилади. Лекин шуни алоҳида қайд этиш зарурки, 
ҳаёлий социализмнинг бошқа барча вакиллардан фарқ қилиб Сен-
Симон социализмда хусусий мулкчилик бўлишини инкор этмайди, 
балки айнан хусусий мулкчилик ва ундан фойдаланишни тартибга 
соладиган қонун зарурлигини кўрсатиб ўтади.
Шунингдек, олим ўз қарашларида анархияга инсонларга зиён 
етказувчи бошқарув деб қараб уни танқид қилади. У мавжуд 


ўзгаришлар тезлик билан ривожланиб давлатнинг тўлиқ камолатини 
таъминлайди, инсонлар эса эришишлари мумкин бўлган тенглик ва 
айниқса мўл-кўлчиликка фақат шу «индустриал жамият» ёрдамида 
етиб борадилар дейди. Гарчи Сен-Симон янги ижтимоий тузумнинг 
ҳаддан ташқари мужмал манзарасини тасвирлаган, шу жамиятга 
боришнинг нотўғри йўлини кўрсатган бўлса ҳам, унинг баъзи 
тахминлари катта келажакка молик эди. У пролетариатнинг 
назариётчиси эмас эди ва шу сабабли унинг тарихий ролини 
тушунмади. Айни вақтда у ишчилар аҳволининг нақадар оғирлигини 
кўрди. «Менинг мақсадим,- деб ёзган эди у, - европадагина эмас, бутун 
дунёда ҳам шу синфнинг қисматини енгиллаштиришдан иборат». У 
давлатни «одамларни бошқариш қуроли»дан ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш, фан ва санъат тараққиётини таъминлаш, яъни 
«нарсаларни 
бошқариш 
қуроли»га 
айлантириш, 
тартиб, 
осойишталикни назорат қилишни эса жамоатчиликка топшириш керак 
деган ғояни илгари сурди. Сен-Симоннинг янги индустриал системаси 
социалистик жамият эмас эди, чунки унда хусусий мулкчилик, капитал 
жамғариш, банкирлар ва тадбиркорлар синфлари ҳали мавжуд эди. Бу 
эса ўз навбатида умумхалқ меҳнатига асосланган режали кенг ишлаб 
чиқаришни инкор этади.
Сен-Симон асарларининг асосини капитализмни танқид ташкил 
этади. У ишлаб чиқариш ва тақсимотдаги анархияни, рақобат, халқ 
оммасининг қашшоқлашуви ва ишчиларнинг аянчли аҳволдалигини 
капитализм иллати деб ҳисоблайди. Олим ишчилар, капиталистлар ва 
савдогарларни бир синф вакиллари деб, уларни индустриаллар деб 
атади. Феодал жамиятининг ҳоким синфлари бўлган дворянлар, 
руҳонийлар ва бошқа амалдорларни эса бефойда, кераксиз синфлар 
деб ҳисоблади. Шуни айтиш керакки, Сен-Симон капитализмни илмий 
равишда танқид қилмади. У буржуа жамияти бўйсуниши зарур бўлган 
иқтисодий қонунларни эътибордан четда қолдирди. 
Сен-Симон 
таълимотларини 
ташвиқот 
қилишда 
унинг 
шогирдлари О.Родриг, В.Анфонтен ва О.Базарлар катта рол 
ўйнадилар. Улар «Сен-Симон таълимоти» китобини нашр қилдириб, 
унинг назарий қарашларини бойитдилар. Лекин бу олимлар ҳам 
буржуа жамиятининг асосий синфлари ва улар ўртасидаги синфий 
кураш моҳиятини тўлиқ тушунмадилар, натижада ХIХ асрнинг 30-
йилларига келиб, Сен-Симон мактаби тор доирага айланди ва 
тарқалиб кетди.
Француз ҳаёлий социализмининг яна бир йирик намояндаси 
Франсуа Мари Шарл Фурьедир (1772-1837 йй.). У Безансон шаҳрида 
савдогар оиласида дунёга келиб, бутун ҳаёти мобайнида савдо билан 
шуғулланди. Бўш вақтларида ўз маълумотини тўлдириб, мустақил 
равишда физика, астрономия ва фалсафа фанлари билан 
шуғулланди, ижтимоий тадқиқотларни амалга оширди.
Шарл Фурье ўзининг «Тўғри ҳаракат ва муштарак тақдирлар 


назарияси», «Умумий бирлик назарияси», «Савдо қаллоблиги ҳақида», 
«Янги саноат дунёси ва ижтимоий дунё» номли асарлари ва қатор 
мақолаларида капиталистик жамиятни кескин танқид қилди ва 
ижтимоий адолатли жамият барпо этиш дастурини ишлаб чиқди. Унинг 
тасвирлашича, инсон ўзи яшаётган жамиятнинг барча ярамас 
иллатларидан тозаланиши лозим, шундай ижтимоий тузум ўрнатиш 
керакки, бу тузум инсоннинг камол топишига, эҳтиросларини тўлиқ 
намоён қилишига, эҳтиёжларини қондиришга имконият берсин. 
Ф.М.Ш.Фурье 
кишилик 
жамиятининг 
тарихий 
ривожланишини 
ўрганишга ўзининг катта ҳиссасини қўшди.
Ф.Энгельс «Анти Дюринг» асарида шундай деган эди: 
«Ўтмишнинг асосий этап (босқич)ларида Ш.Фурьенинг гениаллиги кенг 
намоён 
бўлди. 
У 
жамият 
ўз 
ривожланишида 
ёввойилик, 
патриархалчилик, 
варварлик 
ва 
цивилизация 
(
маданият) 
босқичларини босиб ўтганлигини кўрсатиб берди». Бундай тақсимот 
гарчанд ишлаб чиқариш тараққиёти даражасини ҳисобга олган бўлса-
да, лекин ишлаб чиқариш муносабатларининг характерини ва моддий 
ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш усулининг турличалигини инкор 
этади. Шунинг учун варварликка қулдорлик ва феодализм каби 
турлича ижтимоий-иқтисодий жамиятлар киритилади. Цивилизация 
даврини эса у капитализм вужудга келиши билан боғлайди. Лекин 
шуни айтиш керакки, унинг қарашларига хос хусусият ҳар бир 
даврнинг асосий фактори сифатида фақат ишлаб чиқариш 
даражасинигина эмас, балки инсон эҳтирослари ва табиати 
уйғунлигини ҳам алоҳида ажратиб кўрсатишдир.
Шундай қилиб, ана шу ҳолатлар муайянлигининг вужудга келиши 
ўз навбатида цивилизациялар ўрнига ҳар томонлама ривожланган 
ассоциациялар (уюшмалар) ташкил топишига сабаб бўлади.
Капитализмни танқид қилиш Ш.Фурье таълимотининг энг кучли 
жиҳатидир. Жамиятнинг янги социал ташкилоти барпо этилмаса, 
ишлаб чиқаришнинг ривожи меҳнат аҳлига бахт эмас, балки кулфат 
келтиради, дейди у. «Буржуа цивилизацияларининг ўзига хос 
хусусияти,- деб ёзади олим, - тартибсиз ишлаб чиқаришдан иборат. 
Бойлик кўпаймоқда, аммо ишлаб чиқарувчи инсон ана шу кўпайиб 
бораётган бойликдан баҳраманд бўлаётгани йўқ»
2

У аҳолининг айрим 
қисми беҳуда, паразит ҳаёт кечириб, эзилган меҳнаткаш халқнинг 
эксплуатация қилиниши ҳисобига яшаётганини айтиш билан бирга, 
бундай жамият аҳолининг барча қатламларини тўлиқ таъминлаш 
имконига эга эмас деган қисқача хулосаларга келди. Ш.Фуре айниқса 
капиталистик 
савдо 
нуқсонларини, 
ундаги 
товламачилик, 
олибсотарлик ва муттаҳамликни фош этади. «Агар биз Сен-Симонда,- 
деб ёзган эди. Ф.Энгельс, тафаккурнинг гениал кенглигини, шунинг 
натижасида унинг қарашларида энг сўнгги социалистлар номунтазам 
2
Ш.Фурье. Избранне сочинения. Т.II, М.,1954, стр.68


иқтисодий фикрлари деярли ҳаммасининг куртаклари баён этилганини 
кўрсак, Ш.Фурье мавжуд ижтимоий тузумни танқид қилмаганлигини, бу 
танқидда соф французча ўткир зеҳннинг, анализнинг ғоят чуқурлиги 
билан қўшилганлигини кўрамиз, у буржуа дунёсининг жамики моддий 
ва маънавий ночорлигини тоқатсизлик билан фош қилиб ташлади...». 
Ҳақиқатан, ҳам Ш. Фуре ўз асарларида нафақат мавжуд жамиятни 
балки классик иқтисодий мактаб вакиллари юқори баҳо бераётган 
эркин рақобатга асосланган иқтисодиётни ҳам ва умуман 
классикларни ўзларини ҳам кескин танқид қилади. Унинг фикрига кўра 
эркин рақобатга асосланган иқтисодиёт савдогарлар ва савдо 
агентлар сонини кераксиз даражада ошириб юборган бўлиб бу эса 
асосий камчиликларни эътибордан четда қолдирган. Ш. Фурье 
цивилизация жамиятнинг камчиликлари деб қуйидагилар белгилайди: 
ижтимоий хаос; аҳоли нуфусини ортиб бориши; камбағалликни 
кучайтирувчи 
индустриализм 
ва 
бошқалар. 
Лекин 
Ш.Фуре 
капитализмни ҳар томонлама танқид қилган бўлса-да, бошқа ҳаёлий 
социализм намояндалари сингари у ҳам ислоҳотлар йўли, ташвиқотни 
кенгайтириш билан эксплуатация, адолатсизликка қарши курашиб, 
«одил жамият» сари бормоқчи бўлди. Келажак жамиятнинг асосий 
ячейкаси бир неча ишлаб чиқариш ассоциацияларидан иборат 
фаланга (жамоа)дир. Фаланганинг ҳар бир аъзоси меҳнат қилиш 
ҳуқуқига эга бўлиб, меҳнат завқ бағишлаши, кишиларнинг эҳтиёжига 
айланиши керак. Ш.Фуре ўша пайтда машаққат деб ҳисобланган 
меҳнат қандай қилиб инсон учун ҳузур-ҳаловатга айланиши мумкин 
деган масалани ўртага қўяди. У буржуа ҳуқуқи системасини танқид 
қилиб, меҳнат қилиш ҳуқуқини биринчи ўринга қўяди, меҳнат қилиш 
ҳуқуқи бўлмаса қолган ҳамма ҳуқуқларнинг қадри йўқ деб ҳисоблайди. 
Унинг меҳнат мусобақаси тўғрисидаги, меҳнатни инсоннинг ғайрат-
шижоати намоён бўладиган ижодий жараёнга айлантириш ҳақидаги 
ғоялари ижобий аҳамиятга эгадир. 
Англия - саноат тўнтаришини амалга оширган биринчи мамлакат 
бўлиб, капитализм у ерда тез ва дадиллик билан ривожланди. Бу ҳол 
табиий, Англия ҳаёлий социализмининг ўзига хос хусусиятини 
белгилаб берди. У хусусий мулкчиликнинг барча кўринишларини инкор 
этиб, француз социалистларининг индустриаллар жамияти, турли 
уюшмаларига мойиллиги йўқ эди. Сиёсий иқтисодни пролетариат 
манфаатларига хизмат қилдиришга ҳаракат коммунистик жамоалар 
ташкил этиш тажрибаларини қўллаш ва ниҳоят тинч йўл билан янги 
«одил жамият»ни қуриш имкониятларини исботлашга уриниш бу 
мактабга хосдир.
Англия ҳаёлий социализмининг вужудга келиши ва ривожланиши 
Роберт Оуэннинг (1771-1858 йй.) ҳаёти ва ижодий фаолияти билан 
боғлиқдир. У Шимолий Уэлсда ҳунарманд оиласида дунёга келди. 
Мактабни тугатгач, ўзи мустақил шуғулланган, ёшлик йилларидаёқ 
меҳнаткашлиги, тадбиркорлиги билан ажралиб турган. Р.Оуэн 1800 


йилдан бошлаб Пю-Ленарк (Шотландия) даги йигирув корхонасида 
бошқарувчи бўлган, ўша йилларда унда инсониятни қутқаришни 
мақсад қилган ислоҳотчилик ғоялари шаклланади. Бироз кейинроқ 
(1820 
йилдан бошлаб) ҳаёлий социализмга хос бўлган фикрлар ва 
ташвиқотга асосий эътиборни қаратади. Р.Оуэннинг «Жамиятга янгича 
қараш ёки характерни шакллантириш ҳақида тажрибалар», «Янги 
аҳлоқий дунё китоби», «Адолатни алмашув бозори», «Улуғ миллий 
ҳунар иттифоқи» асарларида унинг социалистик лойиҳалари баён 
этилгандир. У капиталистик жамиятни танқид қилиб, унинг халққа 
қарши моҳиятини очиб беради. Барча мулкни умумнинг мулкига 
айлантирадиган, қашшоқлик йўқоладиган, меҳнат жафо-зулматдан 
бахт-саодатга айланадиган коммунистик жамоалар тузиш фикрига 
келди. Шу мақсадга ҳалақит берадиган учта тўсиқ бор дейди у. Бу учта 
иллат: хусусий мулк, дин ва буржуача никоҳдир. Бироқ олим 
капиталистик тараққиётнинг объектив қонунини тушунмади, синфлар 
курашини инкор этди. Янги тузум янги йўл билан ёки тинч йўл билан 
қурилади ва унга тинч йўл билан ўтилади, деб ишонди. Р.Оуэннинг 
лойиҳа ва ижтимоий дастурлари француз ҳаёлий социалистларидан 
фарқ қилиб, анча аниқ ва амалийлиги билан ажралиб туради. У 
ишчилар меҳнатини енгиллаштирадиган ёшлар ва қариялар 
меҳнатидан 
тунги 
иш 
вақтида 
фойдаланишни 
ман 
этган, 
рағбатлантиришни ташкил этган, у Англиянинг илк фабрика 
қонунчилигининг 
асосчиларидан 
эди. 
Р.Оуэн 
иқтисодий 
қарашларининг характерли хусусияти шундан иборатки, у буржуа 
сиёсий иқтисодини инкор этган француз ҳаёлий социалистларидан 
фарқ қилиб, ўз назарияларини яратишда Рикардонинг қийматнинг 
меҳнат назариясига таянади. У Рикардодан кейин қийматнинг асосий 
манбаи деб меҳнатни ҳисоблади. Хусусий мулк билан бир қаторда 
меҳнат билан капитал ўртасидаги қарама-қаршиликлар сабабчиси деб 
пул ҳисобланди.
Р.Оуэн қийматнинг сунъий ўлчови бўлмиш пулдан воз кечиб, 
меҳнат ҳаражатларининг эквиваленти сифатида «ишчи пулларини» 
жорий этишни таклиф этади. У капиталистик ишлаб чиқаришни 
қайтадан тузиб «ишлаб чиқариш уюшмаларини» ташкил этишга 
ҳаракат қилди.
Лекин бу уринишлар беҳуда бўлиб чиқди, чунки капиталистлар ўз 
корхоналарини ихтиёрий сотиш ҳақида ўйламаган бўлсалар, касаба 
уюшмалари сотиб олиш учун имкониятлари йўқ эди. Р.Оуэн 
биринчилардан бўлиб Т.Мальтуснинг «аҳоли нуфуси» қонунига қарши 
чиқди. У меҳнаткашларнинг оғир аҳволга тушиб қолишига аҳоли сони 
ортиб бориши эмас, балки мавжуд маҳсулотларнинг адолатсиз 
тақсимланиши сабаб бўлмоқда, деб кўрсатади.
Р.Оуэн ҳаёлий социализми ва унинг ислоҳотчилик фаолияти 
қарама-қарши характердадир. У ишчиларнинг манфаатларини ҳимоя 
қилиб, бойлик меҳнатда яратилади, деб кўрсатиш билан бирга айни 


вақтда 
ишчиларга 
эътиборсиз 
пассив 
рол 
белгилайди, 
капиталистларни эса асосий камчилик қониқарсиз тарбияда деб 
оқлашга ҳаракат қилади. Лекин олим қарашлари ва фаолиятида 
қарама-қаршиликлар бўлишига қарамай, унинг айрим тажрибалари 
барбод бўлган бўлса-да, умуман олганда Р.Оуэннинг ғоялари ижобий 
аҳамиятга эга бўлиб, Англия ишчилар ҳаракати тараққиётида катта 
рол ўйнади. У ўзининг кўпгина асарларида жамиятни тўғри ташкил 
қилиш концепцияларини илгари суради. Уларнинг бачасида ҳар бир 
фуқаро учун меҳнатнинг мажбурийлиги, жамиятнинг энг муҳим 
тамойилларидан деб ҳисобланади. Шунингдек Р. Оуэннинг ишлаб 
чиқариш уюшмаларида ишчи пулларини ўрни модий бойликлар 
одилона тақсимлаш масалаларини ва умумман хусусий мулкчиликка 
берилган баҳо ўша давр учун катта аҳамиятга молик эди.

Download 482.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling