25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири


  Марксча иқтисодий таълимотнинг тарихий тақдири


Download 482.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana19.04.2023
Hajmi482.69 Kb.
#1363702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
25-мавзу

6. 
Марксча иқтисодий таълимотнинг тарихий тақдири 
Марксча ғоялар давр синовидан ўтдими? деган ўринли савол 
туғилади. Умуман, ўз даврида социалистик ва конкрет Совет давлати 
ва дунёнинг 1.5 млрд аҳолисини ўз ичига олган социалистик лагер деб 
аталган мамлакатлардаги ижтимоий тузумнинг мазмуни нимадан 
иборат эди, ҳозирда бу йўлни давом эттираётган давлатларнинг 
истиқболи қандай? каби муаммолар бугунги кунда оз эмас. Бу 
мураккаб саволларга баҳоли қудрат ўз фикримизни билдирамиз. 
Империализм социалистик инқилоб арафаси эканлиги дастлаб 
Россияда, кейинроқ қисқа вақт бўлса ҳам Германия (Бавария), 
Венгрия, Монголия ва II Жаҳон урушидан кейин баъзи давлатларда 
исботланди. Лекин бу инқилоб юксак ривожланган, ишчи синфи 
кўпчиликни ташкил этган жойларда эмас, нисбатан ўрта ёки кам 
ривожланган давлатларда рўй берди.
Марксча таълимот асосчиларининг умумхалқ мулкини яратиш, 
хусусий мулкчиликни йўқ қилиш, иқтисодиётни қатъий режалаштириш, 
рақобатни йўқотиш, яъни бозор иқтисодиётини бекор қилиш 
тўғрисидаги ғоялари (Совет давлати ва бошқаларда) ўзини оқламади.
Ленин 
ва 
ленинчиларнинг 
октябр 
тўнтарилиши 
жаҳон 
революциясига айланади, деган умидлари ҳам рўёбга чиқмади. 
Оқибатда Совет давлати амалда ягона социалистик мамлакат бўлиб 
қолди. Бизда башорат қилинган умумхалқ, яъни давлат мулки асосий 
бўлиб олди, қисман колхоз-кооператив жамоат мулки сақланди, 
хусусий мулкчилик барҳам топди, бозор иқтисодиёти ўрнига марказдан 
режалаштирилган иқтисодиёт келди, илгари қолоқ давлат қисқа вақт 
ичида анча илғор мамлакатлар қаторига ўтиб олди. Агар шу ютуқ 
бўлмаганда Гитлер Германияси собиқ Иттифоқни ер билан яксон 


қилиб юборган бўлар эди. Лекин 70-йилларда, айниқса 80-90 йилларда 
Совет Иттифоқи инқирозга юз тутди. Хўш, социализм ва коммунизм 
ғояси пуч бўлиб чиқдими ёки гап бошқа ердами?
Бу ерда тарихга экскурсия қилишга тўғри келади. Капитализм 
(
айниқса империализм, давлат-монополистик капитализм босқичида) 
аввалги жамиятлардан ижобий фарқ қилади, унинг кўплаб 
имкониятлари борлиги аниқланмоқда; айниқса буржуазия катта 
тажрибага эга (ХVIII асрнинг ўртасида пайдо бўлган бу синфнинг 250 
йиллик тажрибаси бор), ўз бошидан қанчадан-қанча жараёнларни 
ўтказди, у феодал муносабатларга қарши қонли курашда ҳокимиятни 
қўлга олгач, асосий ишлаб чиқариш воситаларининг эгасига айланди
дастлаб эксплуатациянинг жирканч усуллари қўлланилди (14-16 
соатлик иш куни, болалар ва аёлларнинг меҳнатидан фойдаланилди, 
иш ҳақи ниҳоятда оз, социал шароит ғоятда оғир эди), оқибатда бир 
қанча социал инқилоблар ва иқтисодий инқирозларни бошидан 
кечирди, бу синф курашларда чиниқди, тажриба орттирди, ўзини 
ҳимоя қилиш, яшаш учун йўл қидирди, иложини топди. Дастлабки ва 
кейинги йилларда мустамлакалар (колониялар) жонига оро кирди, 
улар ҳисобига метрополиянинг иқтисодий ва демакки, сиёсий аҳволи 
нисбатан яхшиланди.
Мустамлакачилик системаси тугаган ҳозирги пайтда ҳам илгари 
колония бўлган давлатлар ўз қарзларини эмас, ҳатто фоизларини 
тўлашга ҳам қодир эмаслар (масалан, Жанубий Америка давлатлари 
АҚШ га жуда катта қарздор). Яна бир фикр шуки, барча капиталистик 
давлатларнинг равнақи бир хил эмас, балки турличадир.
Россиядаги инқилоб (чет эл интервенцияси бежиз эмас), 
социализм йўлини биринчи бўлиб танлаган давлатлар - СССР, 
Монголия ва бошқалар, II Жаҳон уруши, янги социалистик йўлдан 
боришни истаган давлатлар, мустамлакачилик системасининг 
емирилиши, иқтисодий ва сиёсий инқирозлар капиталистик давлатлар 
олдига янгидан янги муаммоларни қўйди. Катта тажрибага эга бўлган 
буржуазия илмий-техника прогрессидан унумли фойдаланди, ишлаб 
чиқаришни ўстирди, фойда ошди, ишчилар синфи ва халқнинг моддий 
турмуш даражасини оширишга ва социал тенгликни юмшатишга 
эришди. Масалан, АҚШда миллий бойликнинг 60 фоизи 1 фоиз 
аҳолининг қўлида, бунга халқ жим қараб тура олмайди. Шунинг учун бу 
система йўқолиш хавфининг олдини олишга мажбур эди (СССР 
тажрибаси).
Шу вақт давомида СССР деб аталган собиқ мамлакатда 
ривожланиш тобора сусайиб борди, социал танглик кучайди, бунга бир 
қанча сабаблар бор. Аввало воқеаларни сунъий тезлаштиришга 
уринилди. 1928 йилдан бошлаб янги иқтисодий сиёсат вазифалари 
инкор этилди, ваҳоланки бу жиддий ва узоққа мўлжалланган сиёсат 
эди. Капиталистик муносабатларга чек қўйишга шошилдик, маъмурий-
буйруқбозлик усулини жорий қилиб, айниқса қишлоқ хўжалигида 


мажбурий коллективизация каби йирик хатоларга йўл қўйдик, 
деҳқонлар ва ишбилармонларнинг фаолиятига сунъий тўсиқлар 
яратдик. 
Иккинчи 
бешйиллик 
охирида 
социализм 
қуриб 
битказилганлигини эълон қилдик ва АҚШга этиб олиш ва ундан ўзиб 
кетиш вазифасини белгиладик. II Жаҳон уруши оқибатлари ва ундан 
кейинги воқеалар, совуқ уруш, қуролланиш пойгаси (40-50 фоиз 
харажат), бошқа давлатларга беғараз ёрдам, илмий-техника 
тараққиётига эътиборнинг камлиги (кибернетика ва генетикани 
дастлаб инкор этиш) иқтисодиётда қўпол хатолар ва ёмон оқибатларга 
олиб келди. Айниқса оғир саноатнинг устун ривожланиш қонуни катта 
зиён келтирди. 1953 йилда Сталин вафотидан сўнг Г.М.Маленков 
томонидан халқ истеъмол молларини кўпроқ ишлаб чиқариш ғояси 
зарарли деб эълон қилинди. Айниқса Н.С.Хрушчевнинг иқтисодий 
сиёсати халқ хўжалигини кескин оғир аҳволга солиб қўйди. 
Илғор капиталистик давлатларда қайта қуриш (агар шундай 
дейиш жоиз бўлса) анча илгари бошланди. Масалан АҚШда 1929-33 
йиллар буюк инқироз даврида 17 млн ишсиз бўлган пайтда 
социализация 
режалари 
тузилди, 
инсоннинг 
манфаатларини 
таъминламай, ҳимояламай бориб ҳалокатга учраш мумкинлиги аён 
бўлиб қолди (бунинг учун 200-250 йил керак бўлди).
II 
Жаҳон урушидан кейин Германияда Л.Эрхард томонидан 
ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётга йўл очилди, Швеция ва бир 
қанча мамлакатларда давлат томонидан социал ҳимоя кучли қилиб 
қўйилди.
Юқорида айтилганидек, бир қанча давлатлар социализм 
ғоясидан воз кечмаган. ХХРда социализм асосларини қуриш 50-100 
йиллик вазифа қилиб белгиланган, КХДР, Куба ва Вьетнам 
социалистик республикасида ҳам бу жамиятни қуриш учун ҳаракат 
бор.
Марксча таълимот тарих синовидан тўла ўтмади. Унинг тақдири 
келажак тарихи ҳукмига ҳавола этилади.

Download 482.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling