25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири
Download 482.69 Kb. Pdf ko'rish
|
25-мавзу
25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири 1. ХIХ асрнинг биринчи ярмидаги ҳаёлий социализмнинг ўзига хос хусусиятлари 2. А.Сен-Симон, Ш.Фурье ва Р.Оуэн иқтисодий қарашлари 3. Социалист-рикардочиларнинг (Т.Годскин, Ж.Грей, Ж.Брей) иқтисодий қарашлари 4. Марксизм вужудга келишининг тарихий шарт-шароитлари 5. К.Маркснинг иқтисодий таълимоти 6. Марксча иқтисодий таълимотнинг тарихий тақдири 1. ХIХ асрнинг биринчи ярмидаги ҳаёлий социализмнинг ўзига хос хусусиятлари Ҳаёлий социалистик ғояларнинг дастлабки кўринишларида, яъни Платон асарларидан бошлаб Т.Мор ва Т.Компанелли асарларининг барчасида хусусий мулк танқид қилиб келинди. Бу олимлар жамиятни қайта тузишни таклиф қилиб нисбатан адолатли, ривожланган жамиятни асослаб беришга интилдилар. Лекин, буларнинг барчаси ҳаёлий социализм шаклланиши арафасидаги дастлабки ғоялар эди, холос. Ҳаёлий социализмнинг ҳақиқий ривожланиш даври ХIХ асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Бу даврда Ғарбий Европа капиталистик муносабатлар ривожланиб, синфий зиддиятлар ошкор бўлди. Айниқса, классик иқтисодий мактаб вакилларининг асосий асарларининг таъсири кўпгина мактабларга бўлгани каби ҳаёлий социалистлар қарашларига ҳам жиддий таъсир ўтказди. Шунингдек, бу даврда саноат тўнтарилишининг якунланиши ва Европа мамлакатларида юз берган жиддий иқтисодий ўзгаришлар ҳам ҳаёлий социалистлар А.Сен-Симон, Ш.Фурье ва Р.Оуэнлар ўз асарларида кўрсатиб, мавжуд капитализмни ички хусусиятларини кенгроқ очиб беришга интилдилар. Бу олимлар гуруҳи иқтисодий фан ривожига катта ҳисса қўшиб, илк бор капиталистик муносабатлар абадий эмаслигини, унда иқтисодий инқирозлар мавжуд бўлишини кўрсатиб бердилар. Шу жумладан улар ҳам классиклар каби техника тараққиётининг жадаллашуви, илмий кашфиётлар ва жамият ишлаб чиқаришини умумжаҳон ривожини иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсади деб ҳисобладилар. Бундан ташқари, ҳаёлий социалистлар табиий тартиб концепциясига амал қилиб жамият ва алоҳида олинган инсоннинг идеал ижтимоий тузулиши моделини илгари сурдилар. Ҳаёлий - социалистлар классик иқтисодий мактаб вакилларидан фарқ қилиб, хусусий мулкчиликни ва капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини танқид қиладилар, жамиятнинг барча аъзоларига бахт келтирадиган янги жамият юзага келади, деб ишчиларни ишонтирадилар. Улар янги жамият адолатли ижтимоий тузум лойиҳаларини баён этиб истеъмол ва тақсимотни қайта ташкил этиш билан чекланиб қолмасдан балки ишлаб чиқаришни тубдан ўзгартиришни таклиф қилдилар. Шунингдек, уларнинг ижтимоий адолатни тарғиб қилишга қаратилган ғоялари айнан адолатсизликлардан воз кечиши зарур деган фикрлари асосида нафақат ҳаёлий балки бозор иқтисодиётига қарши кураш кўринишини олади. Ва ниҳоят, ХIХ асрнинг биринчи ярмида ижод қилган ҳаёлий социалистлар таълимотларида бозор иқтисодиётига муқобил қарашлари турлича намоён бўлади. Бу ўринда ушбу мактаб вакилларининг биринчидан, индивидуал (якка) фаолиятни коллектив меҳнат фаолияти билан алмаштириш механизмини қандай изоҳлашлари билан, иккинчидан меҳнаткашларни жамоа ташкилотларига бирлашиш тамойиллари хусусиятларини қай тарзда тушунтиришларида ўз аксини топади. Бу шарт-шароитга эътибор бериб Ш.Жид ва Ш.Рист ўз асарларида қуйидагича ёзишади: «Сен-Симон ва унинг издошлари ҳақиқий коллективизм тарафдорлари бўлиб, улар жамоат ташкилотларига миллатнинг ҳамма аъзоларини киргизишга ҳаракат қилдилар ва бундай бирлашувни тепадан бошлашни таклиф қиладилар, яъни миллийлаштириш ва бошқа жараёнларни энди сиёсий хокимият ўз қўлига олади. Р.Оуэн ва Ш.Фурье ҳамда уларнинг издошлари «Социалист- ассоциациячилар» бўлиб, Сен-Симончилардан фарқли ўлароқ индивид тўда (масса) ичида йўқолиб кетмаслигини исташади. Уларни майда автоном гуруҳлар ёрдамида сақлаб қолишни таклиф қилиб, бирлашув жараёнини юқоридан эмас балки қуйидан боришини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар». 1 Ниҳоят, ҳаёлий-социализм номоёндалари ўзларининг бенуқсон ижтимоий тузумларни турлича: Сен-Симон индустриализм, Фурье гармония, Оуэн эса коммунизм деб атадилар. Лекин уларнинг барчаси эксплуатациянинг йўқ бўлиши, ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги қарама-қаршиликнинг бартараф этилиши ҳамда хусусий мулкнинг йўқ бўлиши тўғрисидаги фикрларни бир хил такрорладилар. ХVIII асрнинг охири - ХIХ асрнинг бошларида Ғарбий Европада ишлаб чиқаришнинг ҳукмрон шакли мануфактура бўлиб, фабрика ишлаб чиқариши эндигина шаклланаётган эди. Капитализмнинг моддий шароитлари ва ишчиларнинг жамиятнинг асосий синфи сифатида шаклланиши дастлабки босқичларда эди. Ҳаёлий социалистлар ижтимоий адолатли жамиятга ўтиш йўлларини аниқ кўрсата олмадилар, лекин улар синфий манфаатлар қарама-қаршилигини таъкидлаб ўтдилар. Улар ишчилар синфига эзилган жабрланувчи синф сифатида қараб, асосий эътиборни онгни ривожлантиришга, ўз ғояларини ташвиқот қилиб коммуналар, «фаланстерлар» орқали ҳаётга тадбиқ этишга қаратдилар. Меҳнаткашларни озод этишнинг моддий шароитлари яратилмаганлиги 1 Ш.Жид, Ш.Рист «История экономических учений». М., экономика, 1995. Стр.170 туфайли ҳаёлий социалистлар бўлажак жамиятнинг фантастик лойиҳаларини таклиф этдилар. Улар ўзларини синфлардан юқори қўйиб, жамиятнинг барча аъзолари манфаатларини ифода этаётганликларини кўрсатмоқчи бўлдилар. Шунингдек, сиёсий кураш, революцияларни рад этиб, ижтимоий адолат ғояларини ташвиқот қилиш йўли билан жамиятни қайта тузишни орзу қилдилар. Мана шуларнинг барчаси ғояларнинг ҳаёлий бўлиб қолишига сабабчи бўлди. Бироқ, ҳаёлий социализм ўзининг чекланганлигига қарамасдан, капитализм оёққа тураётган босқичда прогрессив таълимотлар қаторида алоҳида ўрин эгаллаганлигини айтишимиз лозимдир. Download 482.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling