25-мавзу инвестиция сиёсати, инвестиция жараёни ва инвестиция лойиҳалари


Қурилишларнинг аниқ ва титул рўйхатларини шакллантириш


Download 1.24 Mb.
bet16/19
Sana13.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1265704
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
25-МАВЗУ

Қурилишларнинг аниқ ва титул рўйхатларини шакллантириш

  • Буюртмачилар тасдиқланган Инвестиция дастури асосида ваколатли банкларда молиялаштиришни расмийлаштириш учун ҳар йили қурилишларнинг аниқ рўйхатини ва Дастурни амалга оширишнинг иккинчи ва учинчи йилларига киритилган объектлар бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхатини аниқлаштирадилар.
  • Марказлаштирилган манбалар ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ рўйхатлари Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда инвесторлар (буюртмачилар) томонидан тасдиқланади.
  • Бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ рўйхатлари инвесторлар (буюртмачилар) томонидан мустақил равишда тасдиқланади.
  • Кредит ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг аниқ рўйхатлари тегишли кредит шартномаси ёки кредитловчи банкнинг ёзма розилиги мавжуд бўлганда тасдиқланади.
  • Қурилишларнинг аниқ рўйхати биринчи йил мобайнида танлов савдолари ёки Йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқалаштириш кенгашининг алоҳида қарорлари бўйича аниқлаштирилиши мумкин.
  • Қурилишнинг титул рўйхати тасдиқланган лимитлар доирасида қурилишнинг бутун даврига тузилади ва Инвестиция дастури тасдиқлангандан кейин 2 ойдан кечиктирилмасдан танлов савдолари натижаларига кўра шакллантирилади.
  • Қурилишнинг титул рўйхати инвестор (буюртмачи) томонидан пудратчи билан келишган ҳолда тасдиқланади.
  • Қурилишнинг тасдиқланган титул рўйхатида капитал қўйилмалар лимитлари умуман инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун назарда тутилади, бунда қурилиш-монтаж ишлари, асбоб-ускуналар харид қилиш, лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари ва бошқа харажатлар (пудратчи ва буюртмачи харажатлари алоҳида кўрсатилади) қурилиш йиллар бўйича тақсимланган ҳолда ажратиб кўрсатилади.
  • Биринчи молиявий йилда қурилишнинг титул рўйхатида лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишлари кўрсаткичлари аниқлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling