3 – боб пул айланмаси ва унинг таркиби


Қопланган аккредитив билан ҳисоб – китобларда


Download 193.64 Kb.
bet11/16
Sana05.05.2023
Hajmi193.64 Kb.
#1431271
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3 тема ключ

Қопланган аккредитив билан ҳисоб – китобларда
ҳужжатларнинг айланиш тартиби

Барча ҳисоб – китобларда бўлгани сингари, дастлаб сотувчи – аккредитив бўйича маблағ олувчи ва сотиб олувчи – аккредитивга ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади (1), сотиб олувчи шартномада кўрсатилган суммани сотувчининг ҳисобига депонентлаш учун аккредитивга аризани банкка тақдим этади (2), банк эмитент ўз навбатида аккредитига аризада кўрсатилган суммани сотувчининг ҳисобига ўтказиш мақсадида электрон аризани бош банкка жўнатади (3), бош банкда Косон бўлими вакиллик ҳисобидаги маблағ Оқтош бўлими вакиллик ҳисобварағига ўтказилади ва бу ҳақда электрон аккретивга аризани банк бўлимига жўнатади (4), сотувчининг банки шартномада кўрсатилган аккредитив сумма унинг ҳисобига депонентланганини хабар қилади (5), сотувчи ўз навбатида тегишли товарларни сотиб олувчига жўнатади ёки хизматларни кўрсатади (6), сотувчи товарларни жўнатганлиги ёки хизматлар кўрсатганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни банкка тақдим этади (7), банк ўз навбатида депонентланган сумманинг унинг ҳисобига ўтказади.


Маблағ олувчининг банкида аккредитивнинг амал қилиш муддати тугаганда, аккредитив шартларида кўзда тутилган тартибда маблағ олувчи уни бекор қилиш ҳақидаги ариза берганда, тўлиқ чақириб олинганда аккредитив ёпилади.
Аккредитив билан ҳисоб – китобларни амалга оширишда қатор ижобий ва салбий жиҳатлар мавжуд бўлиб, унинг салбий жиҳатлари асосан маблағ тўловчининг зиммасига тўғри келади. Ушбу салбий ҳолатлар қуйидагилар билан изоҳланади:
– пул тўловчининг ҳисобварағидан маблағни аккредитив ҳисобварағига депонент қилиниши натижасида ушбу маблағнинг оборотдан вақтинчалик чиқиб кетиши (одатда аккредитив суммаси 20 – 30 кунга депонент қилинади);
– тўловчи таъминланмаган аккредитивдан фойдаланган ҳолда ҳам олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар унинг талабига тўлиқ мос келмаган ҳолларда тўловни амалга оширишга рад жавобининг беролмаслиги ёки ушбу жараённинг вақтни олиши ҳамда қўшимча ҳужжатларни талаб этилиши ортиқча ишларни келтириб чиқаради;
– юқорида аккредитив бўйича ҳужжатларнинг айланишидан ҳам кўриниб турибдики, ушбу жараён бир мунча мураккаброқ.
Аккредитивлар билан ҳисоб – китобларда мол жўнатувчига қатор қулайлик жиҳатлари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
– аккредитив шартномаси тузилгандан кейин товарларни ишлаб чиқаришга киришиши мумкин. Чунки ушбу товарларни сотиб олувчи тайин ва ундан тегишли иқтисодий фойда келиши кафолатланади;
– жўнатилган товар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўлов кафолатланган. Чунки таъминланган аккредитивда пул тўловчи товар ва хизматлар учун тўланадиган маблағни алоҳида ҳисобварағига депонентлаб қўяди. Таъминланмаган аккредитивда эса товар ва хизматлар учун тўланадиган маблағ пул тўловчининг банки томонидан кафолатланади.



Download 193.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling