3- маъруза. Узбекистоннинг сув тармоклари. Гм тизимлари ва насос станцияларини автоматлаштириш ва бошкарув
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
3-маъруза.Узбекистоннинг сув тармоклари
жамоа мулки - ќабила, уруғ ёки бирон-
бир ќишлоќ аҳолисига тегишли ерлар. хусусий мулк - жамоа ерлари ёки «ўлик ерлар» ҳисобига шакилланган амлоќ ерлар - амир, хонлар ва ҳукмдорларни нг яќинларига тегишли ерлар. воќф ерлар - хусусий ер эгалари томонидан (ҳукмдорлар, ќайта ер эгалари ва бош.) мадраса ва масжидларга, дин ва шариат арбобларига бир умрга фойдаланишга хадя ќилинган ерлар. Бу ерларда деҳќончиликни ташкил ќилишни икки формаси ќўлланилган ўз ерига эга бўлган ерларда деҳќончиликни ўз кучлари билан бажариш ва ерларни пудрат (аренда) асосида фойдаланиш учун бошќаларга бериш. Суғориладиган деҳќончилик пайдо бўлиб ривожлангани сари унинг муаммолари ҳам пайдо бўлган. Далалари ёнма-ён бўлган ва бир сув ичадиган инсонлар, деҳќонлар эртали-кечми, ўзаро муносабатлар доирасига кирганлар. Низоли масалалар кўтарилганда уларни ќандайдир ќоидалар, йўл-йўриќлар асосида ечишга ундаган, акс ҳолда низолар уриш-муштлашишга ва кўнгилсиз оќибатларга сабаб бўлган. Шундай ќоидалардан бири тарихшунос Давлетшиннинг «Сувдан фойдаланиш ва ердан фойдаланиш соҳасида мусулмон (шариат) ҳуќуќшунослигининг кўрсатмалар мажмун» асаридир. Муаллиф ќўл ёзмани тўзишда фиќх илмининг йирик намоянларидан ўрта асрларда яшаб ўтган Фатҳ ал-Ќодир, Ибн Абидин. Шайх Илёс ва бошќаларнинг кўп жилдли асарларига мурожат ќилган, ёки Фатҳал-Ќодир асарлар тўплами шундай ќоидалар туркумидандир. Бу китоблар катта ҳажмда бўлиб ва араб тилида чоп ќилинган. Оддий аҳоли айниќса, араб тили она тили бўлмаган давлатларда бу китоблардан фойдаланиш анча мушкул бўлган. Шу сабабли шариат кўрсатмаларининг энг асосийлари – ҳаётда тез-тез учраб турадиган ҳолатлар, муносабатлар ва ҳокозаларга бағишланганлари, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзида, урф-одатларида ўзаро муносабатларида ўз аксини топган ва «Одат» номи билан отадан болага, авлоддан авлодга оғизаки ўтиб келган ва ёд бўлиб ќолган. а). сувдан ффойдаланишни ўз- ўзини бошќариш принципида амалга оширилиши в). нисбатан кўп сув талаб ќилганлиги учун шоли экиладиган майдонларни чегаралаш, маълум ариќлар тизимидан сув ичадиган барча сувдан фойдаланувчиларнинг розилиги билангина шолини экишга рухсат бериш б). ўзгалар ерларидан ариќ ўтказганда бундан келадиган зарарларни ер эгаларига тўлаш мажбурияти (сарвитут) ва бошќалар. Вазирнинг 6 та муовинидан 2 таси гидромелиоратив тизимларни бошќариш вазифаси билан шуғулланган. Вазирликнинг гидромелиоратив тизимларни бошќариш бошќармасига таъмирлаш-ќурилиш бошќармаси, сув омборлари ва сувдан фойдаланиш бошќармаси, марказий ишлаб чиќариш хизмат гуруҳи марказий диспетчерлик хизмати тўғридан тўғри бўйсунган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling