3 – мавзу: молиявий менежментни ташкил этиш механизми ва корхоналарда ташкилий хусусиятлари


Download 1.62 Mb.
bet1/4
Sana11.10.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1697801
  1   2   3   4
Bog'liq
ММ 3-4 маъруза

3 – МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МЕХАНИЗМИ ВА КОРХОНАЛАРДА ТАШКИЛИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

РЕЖА:

  • Молиявий менежмент хизматлари моҳияти, аҳамияти ва турлари.
  • Молиявий менежментни ташкил этиш босқичлари.
  • Турли корхоналарда молиявий менежмент хизматларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.
  • Корхоналарда молиявий фаолиятни ташкил этиш механизми.

1. Moliyaviy vositalar, ularning mohiyati, turlari va tasniflanishi

Молиявий менежмент хизмати корхоналарда энг масъулиятли хизматлардан бири бўлиб ҳисобланади. Молиявий менежмент хизмати корхоналар молиясининг самарали бошқарилишини ўз зиммасига олади. Молиявий менежмент мамлакатимизда энди ривожланаётган соҳалардан бири бўлиб ҳисобланади. Молиявий менежмент хизмати корхона хусусий капиталини максималлаштириш учун барча чораларни амалга оширади. Шунингдек, молиявий менежмент хизмати тадқиқ этадиган асосий бошқарув объектларидан бири пул оқимлари бўлиб, уларни самарали бошкаришда молиявий менежерларнинг фаолияти муҳим аҳамият касб этади.


Стратегик молиявий менежмент охир-оқибатда корхоналарнинг иқтисодий ўсишини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, инвестицияларни бошқариш жараёнини ўзида намоён этади. Стратегик молиявий менежмент корхонанинг стратегик мақсадини амалга ошириш билан бевосита боғлиқдир. Стратегик молиявий менежмент аввало қуйидагиларни амалга оширишга қаратилган бўлади:
- Капитал қуйилмалар лойиҳасини молиявий баҳолаш;
- Инвестицион қарорлар қабул қилишнинг мезонларини саралаб олиш;
- Молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва ҳ.
Стратегик молиявий менежментнинг ўзига хос хусусиятлари унинг эгилувчанлиги ва мослашувчанлиги билан белгиланади. Ушбу хусусиятлари сабабли корхоналарда ўзгаришларга зудлик билан таъсир кўрсатиш, шунга мос равишда корхона стратегиясига ўзгартириш киритиш ва молиялаштиришнинг самарасиз усулларидан воз кечиш имкониятига эга бўлади.
Стратегик молиявий менежмент билан бир қаторда, корхоналар фаолиятида оператив молиявий менежмент ҳам учрайди. Оператив молиявий менежмент ишлаб чиқариш жараёнини мақсадли молиялаштиришга йўналтирилган бошқарув тизимини ўзида намоён этади.
Умуман олганда, молиявий менежмент хизмати корхоналарда энг масъулиятли хизматлардан бири бўлиб ҳисобланади. Молиявий менежмент хизмати корхоналар молиясининг самарали бошқарилишини ўз зиммасига олади. Молиявий менежмент мамлакатимизда энди ривожланаётган соҳалардан бири бўлиб ҳисобланади. Молиявий менежмент хизмати корхона хусусий капиталини максималлаштириш учун барча чораларни амалга оширади. Шунингдек, молиявий менежмент хизмати тадқиқ этадиган асосий бошқарув объектларидан бири пул оқимлари бўлиб, уларни самарали бошкаришда молиявий менежерларнинг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Пул оқимларини бошкаришда пул оқимлари ҳолати, корхоналарда пул маблағлари микдори, пул маблағлари етарлилик ҳолати, пул маблағлари айланувчанлик даражаси эътиборга олинади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling