3. 8-расм. Узун қозиқли барабан


Download 271.34 Kb.
Sana03.11.2023
Hajmi271.34 Kb.
#1743816
Bog'liq
чиқинди


3.3. Узун қозиқли барабанни ишлаб чиқариш шароитидасинаш натижалари
Тажриба даврида аниқланган кўрсаткичлар асосидаузун қозиқли барабаннинг саноатнусхасияратилди(3.8-расм).
Узун қозиқли барабан мавжуд қозиқли-парракли барабанлар билан бир хил 400 мм диаметрда20% кам оғирликга эга, ишлаб чиқариш жараёнида хизмат кўрсатиш харажати 2-3 мартага кам. Барабан диаметрини қозиқлар узунлиги билан белгилаш мумкин ва шу сабабли ушбу титиш барабан диаметрини 200 дан600 мм гача ўзгартириб ясаш мумкин.
Яратилган узун қозиқли барабан мавжуд қозиқли-парракли барабанлар ўрнига ўрнатиш учунтайёрланди. Вал трубаси диаметри 100 мм, девор қалинлиги 5 ммдан кам бўлмаган ҳолда танлаб олинди. Қозиқлар айлана периметри бўйлаб 8 қатор қилиб ўрнатилган. Труба узунлиги бўйлаб 15 мм қадамда жами 124 дона қозиқлар қотирилади.
Бу узун қозиқли титишбарабанни “Сирдарёпахтасаноат” бирлаш-масига қарашли Сайхунобод пахта тозалаш корхонасида УХК тозалаш агрегати ЕН.178 бўлинмасига ўрнатилиб, синов ишлари олиб борилди.
УХК агрегатида узун қозиқли титиш барабанини эксплуатация қилиш унинг ишончли ва самарали ишлашини кўрсатди.

3.8-расм.Узун қозиқли барабан



3.9-расм. УХК агрегатига қўйилган узун қозиқли барабан

3.10-расм. Узун қозиқлибарабанда ушланиб қолинган мато ва
плёнкабўлаклари

Корхонада бир кун иш даврида180 тонна пахта хомашёси қайта ишланганда титиш барабанидаушлаб қолинган матолар (3.9 ва 3.10-расм)ажратиб олиниб уларнинг оғирлиги ўлчанди. Уларнинг миқдори 200-300 гр. ташкил этди.


Тозалаш даврида матоларнинг ушлаб қолиниши жинлаш жараёнини яхшилайди, тола сифатининг сақланиб қолинишини,тойланган тола таркибида матолар бўлмаслигини ва истеъмолчилар томонидан эътирозлар бўлмаслигинитаъминлайди.
Сайхунобод пахта тозалаш корхонасида икки оқимли УХК агрегати ўрнатилган. Бу эса янги титиш барабанини бир оқимга қўйиб, бу оқимда тозаланган пахта хомашёси сифат кўрсаткичларини иккинчи оқимда тозаланганпахта хомашёси сифат кўрсаткичларига қиёсий солиштириш имконини берди. Бу қиёсий солиштирув натижалари иккала барабанда ҳам тозалаш самарадорлиги бир хил ва механик шикастланиш даражаси сезиларли даражада фарқ қилмаслигини кўрсатди. Бу бирламчи олиб борилган тажрибаларда аниқланган кўрсаткичлар тўғрилигини кўрсатди.
Ишлаб чиқариш шароитида синов натижалари, пахта хомашёсидан майда ифлосликлардан тозалаш ускунасига 4 дона янги титиш барабани қўйиб, пахта хомашёси таркибидаги матоларни ушлаб қолиш имконияти борлигини тасдиқлади.
Download 271.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling