3-боб. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари §
§ 3.5. Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф усуллари
Download 379.23 Kb. Pdf ko'rish
|
Tashqi savdoni davlat tomonidan tartibga solish va boshqarish yoʼllari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Квоталаш ѐки контингентлаш
§ 3.5. Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф усуллари
Нотариф усуллар - товар айирбошлашга таъсир килиш дастакларини, яъни олиб кириладиган ѐки олиб чикиладиган маҳсулот ҳажми ва номенклатурасини чеклашни билдиради. Нотариф усуллар микдорий, молиявий, яширин ва ноиқтисодий усулларга ажратилади. Улар кўпрок ривожланаѐтган ва хукумат томонидан протекционистик иқтисодий сиѐсатни талаб килувчи, бозор тузилмалари шаклланаѐтган утиш даври иқтисодиѐтли мамлакатларга хосдир. Жаҳондаги мамлакатлар ва ҳудудлар бўйича статистик ахборотлар тахдили шуни курсатадики, ташқи савдони давлат томонидан бошқариш тарифли ва нотариф усулларнинг комбинацияси ѐрдамида амалга оширилади. Тарифли усулларнинг мавқеи кейинги пайтда пасайиб бормокда, бу эса Умумжаҳон савдо ташкилоти томонидан аъзо-мамлакатлар олдига куйилган стратегик вазифа, яъни улар орасидаги ўзаро товар айирбошлашда тарифли чеклашларни боскичма-боскич бартараф этиш вазифаси билан боғлик. Нотариф таъсир килиш воситаларига квоталаш, лицензиялаш, экспортни субсидиялаш, демпинг, картел битимлар ва мамлакатлар ўртасида товар оқимлари йўлида техник тўсиқларни яратиш кабилар киритилади. Квоталаш ѐки контингентлаш Умуман олганда, бошқа мамлакатлар билан савдони давлат томонидан тартибга солишнинг нотариф усулларининг 50 дан ортиқ тури мавжуд. Уларнинг ичида энг кенг тарқалгани квоталардир. Агар тарифли усуллар аниқ бир товар гуруҳи бўйича экспорт ѐки импорт ҳажми масаласини очиқ қолдирса, квоталар олиб кириладиган ѐки олиб чиқиладиган маҳсулотнинг қиймат ѐки миқдорий ҳажмини тўғридан тўғри чеклаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Импорт квоталарини жорий қилишда давлат миллий ишлаб чиқарувчиларга хорижий рақобат таъсирини бартараф қилишга интилади. Бундай квоталарнинг ҳаракат механизми импорт тарифларидан фойдалангандаги ҳолатни эслатади, яъни импорт товарлар таклифи чекланганда ички баҳолар жаҳон нархига нисбатан ўсиб боради. Бироқ тарифдан фарқли равишда, импорт квоталари хорижий рақобатнинг ички нархларга таъсир қилишига йўл қўймайди, бу орқали импортдан келадиган фойдани кўпайтиради ва мамлакат тўлов балансини мувозанатга келтириш жараѐнини осонлаштиради. Халқаро битимлар орқали қатъий белгиланувчи тариф ставкалари ўрнатилган вазиятда мамлакат юқоридаги масалани ҳал эта олмайди, УСТ экспорт-импорт операцияларга миқдорий чеклашлар жорий қилишга рухсат беради. 57 Ўз навбатида, экспорт квоталари миллий ишлаб чиқарувчиларни етарли табиий ресурслар билан таъминлаш, жаҳон бозоридаги экспорт баҳоларини кўтариш ва ҳарбий-стратегик мақсадларга эришиш кабиларга қаратилган. Импорт квоталари каби экспорт квоталари ҳам мамлакат ҳукумати томонидан бир томонлама тартибда ѐки манфаатдор ҳамкор билан халқаро келишув хулосаси орқали жорий этилиши мумкин. Улар глобал ѐки маълум даврда амал қилувчи мавсумий бўлиши мумкин. Download 379.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling