3-боб. Юрак нуқсонлари кузатилган беморлар иммун статусига таьриф
§ 3.1 Орттирилган юрак нуқсонлари ташхисланган беморлар иммун статуси тавсифи
Download 73.98 Kb.
|
3-BOB
§ 3.1 Орттирилган юрак нуқсонлари ташхисланган беморлар иммун статуси тавсифи.
Ўрганилган барча орттирилган юрак нуқсонлари ташхисланган беморлар учта гуруҳга бўлиб ўрганилди: юрак аорта нуқсони (p=27), юрак митрал нуқсони (p=42) ва юракнинг комбинирланган ва биргаликда келгандаги нуқсонлари (p=51). Уларнинг барчасида алоҳида тавсиф беришдан олдин юрак нуқсонлари кузатилган беморлар гуруҳига тавсиф беришни лозим топдик. Жами 15 нафар соғлом, юрак нуқсонлари кузатилмаган шахслар назорат гуруҳини ташкил етишди. Олинган натижаларни таҳлил қилишнинг кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда талқинни ҳужайравий иммунитет кўрсаткичларидан бошладик. Маълумки, ҳужайравий иммунитет бу иммун тизими иммунокомпитент ҳужайралари бўлган Т- ва Б- лимфоцитлар, табиий киллерлар, апоптозни фаоллаштирувчи ва бошқа ҳужайралардан иборат. Унда бу ҳужайралар миқдорий ва нисбий кўрсаткичларига баҳо берилади. Уларнинг мутлоқ кўрсаткичлари қондаги лейкоцитлар ва лимфоцитлар миқдорига боғлиқ ҳолда ҳисобланади ва кўп ҳолларда иммун тизими ҳужайравий бўғини фаолиятига адекват баҳо бериш имконини бермайди. Турли таъсирлар натижасида лейкоцитлар cонини ўзгариши ушбу мутлоқ кўрсаткичларнинг сонини ошиб кетишига сабаб бўлади, бу эса иммун тизимини ҳаққоний баҳолаш имконини яратмайди. Шулардан келиб чиққан ҳолда биз иммун тизими иммунокомптенти ҳужайралари нисбий миқдорларини қиёсий талқин ва таҳлил қилган ҳолда иммун статусига адекват баҳо бердик. Маълумки, иммунокомптет ҳужайралар бугунги кунда CD маркёрлар билан белгиланади. (инглизча- claster of differentiation, claster designation – диференцияловчи кластер) бу одам лейкоцитлари диференцияловчи антигенларнинг номенклатураси ҳисобланади. Ушбу классификация 1982 йилда тавсия этилган бўлиб, лейкоцитлари юза мембрана оқсилларини идентификация қилиш учун қўлланилади. CD-антигенлар сифатида ҳужайралараро ўзаро муносабатда қатнашувчи ресентор ёки лиганда кўринишида хизмат қилувчи оқсиллар тушунилади. Бугунги кунда жами 350 та CD-антигенлар ва уларнинг падтиплари маълум бўлиб, бу рўйхат доимо тўлдирилиб бормоқда. Шулар қаторида Т-лимфоцитларининг CD-маркёрлари ҳам бор (CD3+-лимфоситлар). CD3+-лимфоцидлар (Т-лимфоцидлар) суяк кўмигида ҳосил бўлган ўзак ҳужайралардан тимусда дифференсцировка бўладиган ҳужайралар бўлиб, иммун тизими ҳужайравий иммунитетининг асосий ҳужайраси ҳисобланади. Уларнинг миқдорий ёки нисбий жиҳатдан пасайиши организмда иккиламчи иммонодефеций ривожланганидан дарак беради. Т-лимфоситлар иммун жавобда муҳим аҳамият касб етиб, бегона антиген ташувчи ҳужайраларни таниб олиш ва бартараф этишда муҳим ўрин тутади. Бугунгу кунда CD3+-ҳужайраларининг кўплаб регулатор субпопулясиялари фарқланиб, уларнинг энг асосийлари CD4+ҳужайралар (Т-хелперлар/индукторлар) ва CD8+-лимфоцитлар (Т-супресорлар/ситотоксик лимфоцитлар) бўлиб ҳисобланади. Уларнинг бажарадиган вазифалари турлича бўлса ҳам, бир-бирининг фаолиятларини тўлдириб туради. CD3+-,CD4+-ва CD8+-лимфоцидларининг турли юрак нуқсонлари кузатилган беморлардаги кўрсаткичларини аниқлаш натижалари шуни кўрсатдики (3.1-жадвал), улар нисбий кўрсаткичларида диебаланс кузатилди. Беморлар стационарга тушган кунда CD3+-ҳужайралар соғлом шахслар кўрсаткичларига нисбаттан ишонарли даражада пасайганлиги аниқланди. Турли юрак нуқсонлари ташхисланган беморларда иммун тизимининг Т-бўғимининг нисбий кўрсатгичлари, %
Download 73.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling