Чўкинди тоғ жинслари билан танишиш ва
тавсифини ёзиш.
Топшириқни бажариш учун чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг асосий кўрсатгичларини услубий кўрсатмалар ва қўлланмалар ёрдамида ташқи белгиларига қараб ўрганинг.
Намуналарнинг қайси чўкинди тоғ жинсларига мансублигини ҳар томонлама асосланг.
Чўкинди тоғ жинслари жуда турли характерли бўлади. Шунинг учун уларни аниқлаш учун ягона стандарт усулни тавсия қилиш мумкин эмас. Умуман олганда чўкинди тоғ жинсларига, магматик тоғ жинсларидан фарқли улароқ, куйидаги белгилар хосдир:
1.Қатлам – катламлилик; 2. юқори бўлмаган мустахкамлик ва зичлик;
3. ғоваклилик ёки бўшлиқлилик; 4. ўсимликлар ва хайвонлар колдикларининг аралашлиги; 5. рангли кўриниш.
Қумтошлар каби цементлашган синиқли чўкинди тоғ жинсларини ажратиш бироз кийинрок. Уларни кварцитлар билан адаштириш мумкин. Бундай ҳолларда қумтошлардаги заррачалар тузилиши ва цементловчи минерал заррачаларини лупа ёрдамида кузатиш мумкин.
Кварцитларда кварц заррачалари кварцли цемент билан яхлит масса кўринишида бўлади.
Чўкинди тоғ жинсларини аниқлашда аниқловчи схемалардан фойдаланиш тавсия этилади. Аниқлов натижаларини 3 – жадвал кўринишда ёзиш керак.
Чўкинди тоғ жинсларини ўрганиш, ташқи белгилари
ва номини аниқлаш
Мисол;(намуна) Ангидрит CaSO4 – Cолиштирма оғирлиги –3,1 г/см3, қаттиқлиги 2,5–3,0, ранги–кулранг ёки ҳаворанг. Ангидрит 70–100 м чуқурликда учрайди. Ангидритнинг гидратланиш жараёни яъне ангидрит молекуласига 2 молекула сув қўшилиши табиий шароитларда жуда тез ўтади, натижада гипс ҳосил бўлади бундай вақтларда жинснинг ҳажми кенгайиб, бурмаланган қатлам тугунли текстурали бўлади.Ангидрит шўр сувли буғоз, қўлтиқ ва кўлларда пайдо бўлиди.
Чўкинди тоғ жинсларни ўрганиш учун вариантлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |