Бухгалтер – бу:
корхонада ҳисоб ва ҳисоботнининг у ёки бу бўлимини юритиш бўйича раҳбар томонидан лавозимга тайинланган шахс;
корхонада ўзига юклатилган бўлим бўйича тузиладиган бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларга имзо ҳуқуқи берилган шахс;
корхона бухгалтерияси аппаратининг ходими;
салбий ҳолатлар учун (талон-тарожлик, ўғирлик, солиқ ҳисоб-китобларини нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, ҳисоботнинг хаспўшланганлиги, уларни кечикиб топширилганлиги ва бошқа ҳолатлар учун) корхона раҳбари томонидан маъмурий ва молиявий жавобгарликка тортиладиган шахс.
Бухгалтернинг асосий функционал мажбуриятларига қуйидагилар киради:
ҳисобнинг юклатилган тегишли объектларига оид ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши, тикилиши ва сақланишини таъминлаш;
юклатилган объект бўйича аналитик ва синтетик ҳисоб регистрларини ўз вақтида очилиши, юритилиши ва ёпилишини таъминлаш;
бош бухгалтерга юклатилган объектларга оид ахборотларни баланс ва ҳисоботнинг бошқа шаклларини ўз вақтида тўғри тузиш учун тақдим этиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |