2) Ички сув таъминоти тизимларининг турлари ва таснифи.
Ички сув таъминоти тармоқлари тизими энг аввало бино ичидаги истеъмолчиларга зарур сув босими-Нт.қ. ва ташқи тармоқдаги сув босими-Нм орасидаги қийматлар фарқига қараб танланади.
Ички сув таъминоти тармоқларини ишлаш хусусиятларига қараб қуйидаги тизимларга ажратиш мумкин: сув босимини ошириш мосламаларисиз, босимни ошириш ҳажмлари бўлган, сув босимини оширадиган насос мосламали, босимни ошириш ҳажмлари ва босимни оширадиган насослар бўлган, гидропневматик аралаш жиҳозлари бўлган тизим; зонали тизимлар.
Сув босими мосламаларисиз тизим (4(а)-расм), энг мақбул тизим бўлиб, ички сув таъминоти тармоқлари фақат ташқи сув таъминоти тармоқларидаги босим билан кифояланади.
4(а) – расм. Сув босими мосламаларисиз тизим.
1-сув киритиш ери; 2-сув ўлчаш счетчиги; 3-магистрал қувурлар; 4-сув тарқатиш қувурлари; 5-хонадонлардаги тармоқлар; 6-сув олиш жиҳозлари.
Ушбу тизим қуйидаги талабларига жавоб бериши керак: Нтр < Нм аммо биноларнинг юқорига кўтарилиши юқоридаги тизимни қўллаш доирасини камайтириб бормоқда.
Сув босимини ошириш учун ишлатиладиган сиғимлар (4(б)-расм), шаҳар сув таъминоти тизимида сув босимини тез-тез ва муттасил равишда ўзгариб туриши сабабли қўлланади, яъни ва .
Шаҳар сув таъминоти тармоғида босим етарли бўлганида (яъни Нм > Нтр) сув бинодаги ва босим ушлаб турадиган сиғимларга узатилади.
Агарда шаҳар сув таъминоти тармоқларида сув босими керакли босимдан паст бўлиб қолса, у вақтда ички сув таъминоти тармоқларига сув босимли сиғимларга оқиб келади. Ушбу тизимлар шаҳар сув таъминоти энергиясидан унумли фойдаланиш имкониятини беради.
Бу тизимларнинг камчилиги - сув бакларда туриб қолиши натижасида сифати ёмонлашуви ва унинг самарасиз ишлатилишидир.
4(б)- расм. Сув босимини ошириш учун
ишлатиладиган сиғимли тизим.
1-сув киритиш ери; 2-сув ўлчаш счетчиги; 5-бакка сувни узатиш; 7-тескари клапан; 8-сув киритиш стояги; 9- магистрал қувурлар; 10- бакдан сув тарқатадиган тармоқ; 11-босим остидаги бак.
Do'stlaringiz bilan baham: |