3-маъруза. Эркин атмосферада шамол тезлиги ва йўналишини ўлчаш усуллари


Download 68 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi68 Kb.
#1601194
  1   2   3   4
Bog'liq
МЗУ-3-Шаропилот ва ўлчаш усуллари


3-маъруза. Эркин атмосферада шамол тезлиги ва йўналишини ўлчаш усуллари
РЕЖА:
1. Атмосферанинг турли қатламларида метеорологик элементларни ўлчаш усуллари.
2. Шаропилот қобиғи ва уни ўлчами бўйича танлаш.
3. Шаропилот қобиғини тўлдиришда фойдаланадиган газлар. Гелий газининг хусусиятлари. Водород газининг хусусиятлари.


Таянч сўз ва иборалар: қатлам, элементлар, ўлчаш усуллари, шаропилот, қобиқ, аэрологик теодолит, тузилиш, учоёқ, окуляр, фокус, ростлаш, пункт, узунлик, база, сатҳ, ориентировка, азимут, баландлик, стандарт, тезлик, планшет, горизонтал, вертикал


2.1. Ўлчаш усуллари
Об-ҳавони прогноз қилишда шамол муҳим параметрлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли кўплаб аэрологик станцияларда атмосферадаги ҳарорат ва намлик бир суткада икки марта ўлчанса, шамол тезлиги ва йўналиши - тўрт марта ўлчанади.
Метеорологияда шамол йўналиши сифатида, унинг қайси томондан эсаётганлиги қабул қилинган. Шамол йўналиши градусларда ўлчаниб, шимол йўналишига нисбатан соат миллари ҳаракат қиладиган томон олинади. Яъни, шимол томондан эсаётган шамол йўналиши - 0º, шарқдан - 90º, жанубдан - 180º, ғарбдан - 270º ва ш.ў. Шамол тезлиги ҳавони ер сиртига нисбатан ҳаракатини хусусиятлайди ва асосан мсек ёки кмс ларда, айрим мамлакатларда узелларда ўлчанади.
Эркин атмосферада шамол тезлиги ва йўналишини ўлчаш учун иккита усулдан фойдаланиш мумкин. Биринчи усул заминида ер юзасидан туриб, ҳаво оқимларида эркин сузаётган ва шу оқим тезлигида ҳаракат қилаётган объектларни кузатиш ётади. Иккинчи усулнинг моҳияти шундан иборатки, ҳаво оқимининг қўзғалмас жисмга кўрсатаётган босими ўлчанади.
Биринчи усулдан фойдаланишда, ҳаво оқимлари тезлигида ҳаракат қилаётган кузатиш объектлари табиий ёки сунъий бўлиши мумкин. Турли баландликларда жойлашган алоҳида булутлар, метеорлар ёнганидан сўнг, атмосферада қоладиган унинг излари табиий объектлар саналади. Шуни таъкидлаш жоизки, тез ҳаво оқимларининг маълум бир баландликда мавжудлиги ва унинг параметрлари ҳақидаги биринчи маълумотлар айнан ушбу усул билан олинган. Кумуш ранг булутлар ҳаракатини кузатиб, катта баландликларда шамол ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш учун, ҳозирги замонда ҳам муҳим манба саналади.
Эркин атмосферада фақат табиий объектлардан фойдаланиб шамол ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш, тасодифий хусусиятга эга, чунки улар атмосферада кам ҳолларда учрайди ва ҳамма баландликларда ҳам кузатилавермайди. Бу эса албатта етарли эмас, чунки атмосферанинг бутун қатлами бўйича маълумот даркор.
Атмосферанинг бутун қатлами ёки ҳеч бўлмаганда унинг пастки қисми бўйича шамол ҳақидаги маълумот эга бўлиш учун, шундай сунъий объектлардан файдаланиш зарурки, улар нафақат горизонтал бўйлаб, балки вертикал йўналишда ҳам ҳаракатлансин. Бундай объектлардан шаропилот, радиопилот, радиозонд, эркин аэростат (автоматик ва инсонлар билан атмосферага кўтариладиган), шунингдек метеорологик ракеталарникўрсатиш мумкин.
Иккинчи усулдан фойдаланишда кўп ҳолларда боғланма аэростат қўлланилади. Унинг ёрдамида тегишли баландликка кўтарилган ўлчов асбобларидан кузатув маълумотлари олинади. Шундай қилиб, турли баландликларда шамолнинг ўртача тезлиги ва йўналиши аниқланади. Буни шамолни градиент ўлчаш дейилади.
Реал шароитда шамол ҳақидаги маълумотни олиш учун, кўп ҳолларда шаропилот, радиопилот ва радиозондлардан фойдаланилади.

Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling