3-мавзу. Айланмадан олинадиган солиқ


Download 77.53 Kb.
bet1/7
Sana12.10.2023
Hajmi77.53 Kb.
#1701036
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. Айланма солиқ (1)

3-МАВЗУ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ




Режа
1. Соддалаштирилган солиқ тизимининг солиқ амалиётида татбиқ этилиши (тарихий аспект)
2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида соддалаштирилган солиқ тизимининг иқтисодий аҳамияти
3. Айланмадан олинадиган солиқ ва унинг амал қилиш жараёни
4. Айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ обекти
5. Айланмадан олинадиган солиқ ставкалари
6. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида айланмадан олинадиган солиқ бўйича тақдим этилган имтиёзлар ва преференсиялар. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни топшириш муддатлари


Таянч сўз ва иборалар
Микрофирма, кичик корхона, соддалаштирилган солиқ тизими, айланмадан олинадиган солиқ, ягона солиқ тўлови, ялпи тушум, бошқа даромадлар, солиқ базаси, солиқ юки.


1. Соддалаштирилган солиқ тизимининг солиқ амалиётида татбиқ этилиши (тарихий аспект)

Иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштириш жараёнида кичик бизнесни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш, бозорларни товарлар билан тўлдириш, рақобат муҳитини яратиш, ишсизликка барҳам бериш мамлакат олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади.


Солиққа тортиш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, кичик бизнес субектларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 15-апрелдаги 159-сон “Кичик корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш тизимига ўтишни қўллаш тўғрисида”ги қарорига асосан микрофирма ва кичик корхоналар солиққа тортишнинг умумбелгиланган тартибидан соддалаштирилган, яъни ихчамлаштирилган солиқ режимига ўтказилди. Бунда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлаш ёки умумбелгиланган тартибда солиқ мажбуриятларини бажариш ихтиёрий эканлиги қатъий белгиланди. Кичик корхоналар учун ягона солиқнинг ўрнатилиши солиқ ҳисоб-китобини тузишни осонлаштиради ҳамда улар бир нечта солиқ тури ўрнига фақатгина битта ягона солиқ бўйича солиқ идораларига солиқ ҳисоб-китобини топшириш имкониятига эга бўлдилар. Натижада корхона ҳисобчиларининг иши бирмунча осонлашди.
“Микрофирма ва кичик корхоналарни ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–3620-сонли Фармонига асосан 2005-йилнинг 1-июлидан бошлаб микрофирма ва кичик корхоналар учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилди.
Бугунги кунда микрофирма ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар 15,2 фоиз миқдорда тўлаётган бўлса, мазкур фармон бўйича 13 фоиз миқдорда биргина ягона солиқ тўлови жорий этилди. Бу билан умумий тўланаётган солиқ ва мажбурий тўловлар ҳажми 2,2 фоизга камайди. Бу иқтисод қилинган маблағни корхона ўз ривожи йўлида сарфлаши учун имконият яратилди. Бундай қулай имкониятлардан оқилона фойдаланган корхона иқтисод қилинаётган маблағлар ҳисобига янги техника сотиб олишга, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишга, моддий базасини яхшилашга, ишчилар маошини оширишга, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда фаолиятини янада кенгайтиришга эришади.
Ушбу фармоннинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, янги ташкил қилинган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани эса имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилди. Бу эса эндигина иш бошлаётган корхонанинг ривожи учун аҳамиятлидир, чунки микрофирма ва кичик корхона илк даромадларини ўз фаолиятини тўлиқ йўлга солишга қараца, кейинчалик бюджет олдидаги ҳисоб-китобларини ўз вақтида амалга ошириши ҳамда ўзининг моддий таъминотини шакллантиришга эришади.
Мамлакатимизда микрофирма ва кичик корхоналар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Уларнинг иқтисодиётини ривожлантиришдаги улуши салмоқли. Шу боис ҳам кичик бизнес субектларини жадал суръатларда ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда уларнинг юртимиз иқтисодиётидаги улушини тубдан ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг “Микрофирма ва кичик корхоналарни ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–3620-сонли Фармонига асосан 2005-йилнинг 1-июлидан бошлаб микрофирма ва кичик корхоналар учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилди.
2020-йил 1-январдан бошлаб, солиқ тизимида айланмадан олинадиган солиқ жорий этилди ва уни ундириш ва бюджетга ўтказиш механизмлари янги Солиқ кодекси орқали жорий этилиб, амалга оширилиб келинмоқда. Айланмадан олинадиган солиқ ҳам ягона солиқ тўловининг бир қатор хусусиятларини ўзида сақлаб қолган.



Download 77.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling