3-мавзу: ат ва авт қурилмаларининг ишлаш жараёни
Download 91.57 Kb.
|
МАЪРУЗА- АТ ВА АВТ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ИШЛАШ ЖАРАЁНИ
3-МАВЗУ: АТ ВА АВТ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ИШЛАШ ЖАРАЁНИ РЕЖА:
Ректификация жараёни ҳақида тушунча Нефтни атмасфера босимида хайдаш Нефтни ваккум босимида хайдаш 4. АВТ курилмаси схемаси баёни Ректификация жараёни ҳақида тушунча Бир маротаба буғланиш йўли билан ҳайдашда 2 та фракция олинади. Бири паст температурада қайнайди.Иккинчиси юқори температурада қайнайдиган фракциялар . Ректификациялашда бир фаза паст температурада қайнайдиган компонент билан иккинчи фаза эса юқори температурада қайнайдиган компонент билан тўйиниб боради.Лекин ҳайдаш йўли билан компонентларни тоза холда ажратиб олиш мумкин эмас. Ректификация буғ ва суюқликни кўп маротаба контаклаш йўли билан қайнаш ҳарорати турлича бўлган компонентларни ажратишга мўлжалланган дифузия жараёнидир. Ректификация маҳсус конструкциядаги аппаратлар- ректификатция коллоналдарида олиб борилади. Ректификация – буғ ва суюқликларни кўп мартаба контактлаш йўли билан қайнаш ҳарорати турига бўлган аралашмаларни ажратишга мўлжалланган дифузия жараёнидир. Реакция жараёнини олиб бориш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак. 2 та фаза Буғ ва суюқлик Температура Т буғ > Т суюқлик 3.Контакт қурилмалар турли конструкциядаги тарелкалардан фойдаланилади. Жараён махсус конструкциядаги колоналарда олиб борилади. Трубали печда қиздирилган нефт 3500 Стемпературада буғ суюқлик холатда ректификация колонасининг ўрта қисмига тушади. Бунда буғ фаза юқорига суюқ фаза эса пастга томон ҳаракатланади. Буғ фаза ҳар бир тарелкада ўзига қарши оқим билан ҳаракатланаётган суюқ фаза-флегма билан контактлашади (юқориги тарелкадан маҳсулотни буғ холда чиқариб олиб уни совуткичда совутиб олиб, кондентсатланиб олинган фракциянинг маълум қисми колоннага қайтарилади. Буни флегма дейилади. Бунда суюқликдан паст температурада қайнайдиган фракция буғланиб буғ фазага ўтади. Буғдан эса юқори температурада қайнайдиган фракция конденсатланиб суюқ фазага ўтади. Шундай қилиб ҳар бир тарелкада буғ фаза паст температурада қайнайдиган фракция билан тўйиниши суюқ фазани эса юқори температурада қайнайдиган фракция билан тўйиниши юзага келади. Суюқ фаза колоннанинг пастки қисмига оқиб у ерда тўпланади. Мазут билан тиниқ фракцияларнинг кетиб қолишини олдини олиш учун колоннанинг пастки қисмига сув буғлари берилади. Download 91.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling