3-Мавзу: Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши. Ишсизлик


Download 23 Kb.
bet1/4
Sana10.07.2023
Hajmi23 Kb.
#1659510
  1   2   3   4

3-Мавзу: Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши. Ишсизлик.
Режа
3.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари.
3.2. Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик даражасининг ўлчаниши.
3.3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари.А. Оукен қонуни.
3.4.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари, намоён бўлиш шакллари ва ишсизлик даражасига таъсири.

3.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари


Ишлаб чиқариш, бандлилик ва инфляция даражасининг даврий тебранишга иқтисодий давр (цикл)лар дейилади. Айрим иқтисодий даврлар бошқаларидан ўтиш даврининг давомийлиги ва фаоллиги билан фарқ қилади. Шунга қарамасдан уларнинг барчаси бир хил босқичлардан ташкил топади.
Иқтисодий даврлар тўртта босқични ўз ичига олади: «чўққи», пасайиш (рецессия), пасайишнинг қуйи нуқтасидаги турғунлик, кўтарилиш босқичи.
Иқтисодий даврлар бир хил босқичларга эга бўлсада, аммо улар давомийлиги ва фаоллигига кўра ўзаро фарқ қилиб туради. Шунинг учун ҳам иқтисодчилар, бу жараёнларни иқтисодий даврлар деб эмас, балки иқтисодий тебранишлар деб аташ тўғри бўлади деб ҳисоблашади. Иқтисодий тебранишларнинг асосий сабаби сифатида иқтисодичилар уч омилни кўрсатади:
1)техника ва технологияларда рўй берадиган ўзгаришлар;
2)сиёсий ва тасодифий вазиятлар;
3) монетар омиллар.
Барча иқтисодчилар, ишлаб чиқариш ва бандлилик даражаларини ялпи талаб ва бошқача айтганда ялпи харажатлар миқдорига боғлиқ, деган фикрни қўллаб-қувватлайдилар.. Иқтисодий тебранишлар сабабларини, уларга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, иқтисодий тебранишлар амплитудасини қисқартириш барча ҳукуматлар макроиқтисодий сиёсатининг муҳим мақсадларидан биридир.


3.2. Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик даражасининг ўлчаниши.


Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол аҳоли деганда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишлаётган ва ишсиз юрган аҳолининг умумий сони тушунилади.
Ишчи кучига бўлган талаб миқдорининг ишчи кучи таклифи миқдоридан кам бўлиши ишсизликни келтириб чиқаради.

Download 23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling