3-Мавзу: Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши. Ишсизлик


Download 20.39 Kb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi20.39 Kb.
#1470284
1   2   3   4
Bog'liq
3 мавзу. Макроиқтисодий тебранишлар. Ишсизлик

Ишсизлар – бу, ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни xоҳловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир.
Ишсизлик даражаси деб ишсизларни ишчи кучи сонига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:


Ишсизлик даражаси =(ишсизлар сони / ишчи кучи сони)х100

Ишсизликнинг қуйидаги турлари мавжуд:


-фрикцион ишсизлик;
-таркибий ишсизлик;
-даврий ишсизлик.
Тўла иш билан бандлик ишчи кучининг 100 фоиз иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва структурали ишсизлик иложсиз ҳол бўлганлигини ҳисобга олсак, биз мутлақ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.
. Тўла иш билан бандлик давридаги ишсизлик, ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Бунга иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига мувофиқ келсагина эришиш мумкин. Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик йиғиндисига тенг бўлади.
Ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас, чунки у иқтисодий вазият, қонун ва миллий анъаналар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.


3.3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари.А. Оукен қонуни.

Макроиқтисодий беқарорлик туфайли, иқтисодий пасайиш даврида мамлакат ўз иқтисодий потенциалини тўлиқ ишга солмасдан, яратилган ҳақиқий ЯИМ ҳажми (Yҳ) потенциал ЯИМ (Yп) ҳажмидан ортда қолади. Яъни ЯИМнинг узилиши (YУЗ) рўй беради.




Yҳ – Yп
YУЗ= ----------------- 100
Yп
Потенциал ЯИМ деганда мамлакатдаги ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланилган шароитда мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми тушунилади.
Потенциал ЯИМ*ни ҳисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлақо йўқ деб эмас, балки мавжуд, бироқ у табиий даражада, деб ҳисобланади.
Ишсизлик даражасининг ошиши натижасида иқтисодиёт потенциал ЯИМ ҳажмидан кам маҳсулот яратади. Оукен қонунига кўра агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, яъни даврий ишсизлик 1 фоизни ташкил этса миллий иқтисодиёт ЯИМни 2,5 фоизга кам яратади.
Оукен қонуни ишсизликнинг турли даражаларидаги маҳсулот йўқотишлари ҳажмини аниқлаш имконини беради. Ҳозирги кунда β коэффициенти деб аталган бу коэффициент миқдори 2 фоиздан 3 фоиз оралиғида деб ҳисобланади.
Оукен қонунини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин:

Download 20.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling